Баркамол авлодни тарбиялаш орқали юксак тараққиётимизни таъминлаш учун овоз берамиз!

Сана: 01.12.2016 16:27

O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш бўлимлари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини навқирон авлод вакиллари орасида тарғиб қилиш мақсадида акция тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши томонидан сайловда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” шиори остида акция ўтказилди.

– O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши учун зарур шароит яратиш, иқтидор ва имкониятларини тўлақонли юзага чиқариш масалаларига эътибор қаратилгани чин маънода мамлакатимизнинг Биринчи Президенти бошлаб берган одилона сиёсатнинг узвий давомидир,  дейди Урганч давлат университети талабаси Дилрабо Маткаримова. 

Тадбир давомида тадбиркорлик, фермерлик, архитектура, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда изланишлар олиб бораётган ва бу йўналишларда салмоқли ютуқларни қўлга киритган фаол ёшлар маърузалари билан иштирок этишди.

– Ёшларимизнинг ватан тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етаётгани ҳар биримизни қувонтиради, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Клара Жумамуратова. – Бугунги акция чин маънода партиямиздан Президентликка номзоднинг сайловолди дастурини кенг тарғиб қилишда ҳамда мамлакатимиз тақдири учун муносиб номзодга овоз беришда муҳим амалий аҳамият касб этади. 

* * *

Жиззахда ўтган акция тадбирида 650 нафардан ортиқ ёш иштирок этди. Партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Акрам Иномов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбўтаев Президентлик сайловида фуқароларнинг фаоллиги юртимиз келажаги учун ўта муҳимлиги, номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган масалалар ҳақида сўз юритишди.

– “Ёшлар қаноти” ўз сафига вилоятимиздаги энг иқтидорли, изланувчан ёшларни жамлаган, – деди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ваҳобжон Норбоев. – Улар орасида Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, таниқли спортчилар, тадбиркор йигит-қизлар бор. Бугунги анжуман уларнинг жипс­лигини, Ватан тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатди. 

Вилоят мухбирлари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

140