Берунийда депутат кўмагида кекса отахонга ногиронлик аравачаси олиб берилди

Ташрифлар: 112

Сана: 10.05.2017 17:39

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар  ўтказишмоқда.

7-Орол сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязов Беруний тумани «Навоий» ОФЙ ҳудудидаги аҳоли билан очиқ мулоқотларни ўтказмоқда.

Аҳоли билан мулоқот асносида ҳудудлардаги давлат бошқаруви идорлари ҳамда муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, уларда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга мутасаддилар эътиборини қаратмоқда. Жумладан, депутат ушбу ҳудудда яшовчи кекса ногирон Утемуратов Жолдасбай хонадонига ташриф буюриб, ундан ҳол аҳвол сўради ва унга туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда ногиронлик аравачаси олиб берилди.

- Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди, - дейди Жолдасьой ота. – Албатта бундай меҳрибончиликдан бошим кўкка етди. Олдинлар депутатлар уйингга келиб, сендан ҳол аҳвол сўрашади дейишса ишонмасдик. Бугун мана шу воқеа ҳақиқатдан ҳам бўлиб турибди.

Фурқат Юсупов,

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!