“Биз эртанги кун ва келажагимиз учун овоз берамиз!”

Ташрифлар: 34

Сана: 18.11.2016 16:02

Наманганда ўтказилган сайловолди акциясида ёшларларнинг чақириғи шундай янгради.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган акцияда вилоятдаги партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, Давлат мукофоти совриндорлари, спортчилар - Ўзбекистон ҳамда жаҳон чемпионлари, талабалар ҳамда илк маротаба сайловда қатнашувчи  200 нафар ёшлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, сайловда ёшларнинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, жойларда сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда ёшлар ўзларининг ташаббуслари, ғоялари, эркин фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этаётганликлари уларнинг нафақат муҳим сиёсий жараёнларга балки, ўз келажагига беэътибор эмасликларидан дарак беради. Қувонарлиси, ёшларимизнинг ҳар соҳада фаоллигида, ўз муносабатларини эмин-эркин билдиришида, фаол фуқаролик позициясини намоён этишларида уларининг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги юксалиб бораётганлигида кўриш мумкин.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан яқиндан таништирилди. Хусусан, номзод дастурида маънавий-маърифий соҳадаги энг муҳим ва долзарб вазифа – юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни шакллантиришдек муҳим вазифалар ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, дастурда 2017–2021 йилларда олий ўқув юртлари тизимини янада ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга, олий таълим тизимини янги сифат босқичига кўтаришга қаттиқ бел боғлаганлиги ҳақида ҳам қайд этилган.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган мазкур тадбирда “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва машҳур спортчилар мамлакатимизда ёшлар учун яратиб берилган кенг имкониятлар ва шароитлар натижасида бугун улари мамлакат ва Халқаро миқёсда ўз иқтидорларини кенг намойиш этиб, улкан ютуқларга эришиб келаётганликларини фахр ва ифтихор билан таъкидлаб ўтдилар.

—Ўзбекистон республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш борасида алоҳида эътибор қаратилган, - дейди Ўзбекистон чемипиони ва Халқаро турнирлар ғолиби Жамолхон Маматов. —Айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини жаҳон ахборот тармоқларига жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилиши менда катта қизиқиш уйғотди. Китоб ўқишга бўлган меҳрим юқори бўлганлиги боис бу ғояларни чин дилдан қўллаб-қувватлайман.

         Иброхим Саттаров,

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши раисининг

Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!