Биз гиёҳвандликка қаршимиз

Сана: 01.03.2017 16:17

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, гиёхвандларнинг аксарияти 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этар экан. Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш, спортга ошно қилиш яхши самара беради.

Шу нуқтаий назардан O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши ташаббуси билан ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, дунёқараши ва онгини бойитиш, турли бузғунчи ёт ғоялардан асраш, спортга жалб этиш мақсадида “Биз гиёҳвандликга қаршимиз” шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича мусобоқа ташкил этилди. 

Унда асосан тегишли ҳамкор ташкилот ва корхоналардан ташкил топган 17 та жамоа ўзаро бахслашди.  

Тадбирда кашандалик – ичкиликбозлик, гиёҳвандлик иллатлари каби ижтимоий, ахлоқий ва маънавий омиллар қаторида инсон генофондига салбий таъсир кўрсатаётгани, ачинарлиси, улар орасида болалар ва аёллар учраётгани қайд этилиб, ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида спортнинг ўрни ва роли юқори экани таъкидланди.   

–Ҳаётда спортнинг ўрни ва аҳамияти ошиб бораётганини сезиш, бундан тўғри хулоса чиқариш, ёшларга бугун юртимизда олиб борилаётган изчил сиёсатнинг мазмун-моҳияти, анъана ва қадриятларимизга ҳурмат фазилатларини спорт орқали сингдириш даркор, – дейди Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Бекбосин Ганиев. —Шу йўсинда тарбия топган болалар турли ёт ғоялар олдида эсанкираб, ўзини йўқотиб қўймайди, тўғри йўлни танлашда адашмайди.

Қизғин муросасиз кечкан баҳсларда Чимбой тумани ишки ишлар бўлими 1-ўрин, Болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактаби 2- ўрин, Кенес қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи жамоаси эса 3-ўринга лойиқ  деб топилди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

       O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

206