Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!

Сана: 25.11.2016

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган акция ана шундай номланди.

Акцияни партиянинг вилоят кенгаши раиси Яшин Душанов кириш сўзи билан очиб, ёшларни Президентлик сайловида фаол ва ташаббускор иштирок этишга чорлади.

Шундан сўнг, O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурида белгиланган энг устувор йўналишлар ҳақида маълумот берди.  

Акция давомида ёш шоирларнинг Ватан, Мустақиллик ва юрт меҳри мавзуларида ўқиган ижод намуналари, турли касб соҳибларининг бўлажак сайловда партия номзодини қўллаб-қувватлашга чақирувчи бадиий чиқишлари иштирокчиларга катта қизиқиш ўйғотди.  

– Бугунги акция биз ёшларни буюк мақсадлар сари илдам қадам ташлашимизга катта туртки бўлди, – дейди тадбир иштирокчиси Сардорбек Неъматов. – Чунки акция давомида ўзимиз учун керакли маълумотларга эга бўлдик. Айниқса, O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури ва таржимаи ҳоли хусусида маълумот берилгани акциянинг кўтаринкилигини таъминлади.

 Акция сўнггида ёш иштирокчилар томонидан хур овозда айтилган “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” шиори дилларни жунбушга келтирди, акция тадбирига кўтаринкилик бахш этди.

Жўрабек АСЛОНОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

 O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!