Бошланғич партия ташкилотлари сони ортиб бормоқда

Ташрифлар: 258

Сана: 18.04.2017 12:20

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун партия тизимидаги бошланғич партия ташкилотлари сони йил сайин ортиб бормоқда. Эътиборлиси, мазкур таянч нуқталарнинг барчаси партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларга бефарқ эмас.  

Куни кеча вилоятнинг Олтинкўл туманида жойлашган “Крав текс” масъулияти чекланган жамиятида ҳам қуйи бўғин ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга мутахассислар томонидан янги аъзоларни партия сафига жалб этиш, жамоатчилик фикрини шакллантиришга таъсир кўрсатиш, мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ифодаловчи ташкилот сифатида нафақат жамиятда, балки ҳудудда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиб, партия воситалари билан уларни ҳал этишда БПТ муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

–Туманнинг йирик ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланган мазкур жамиятда мингга яқин одамнинг бандлиги таъминланган, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлими бош консультанти Рисолатхон Ниёзова. –  Қувончлиси, ходимларнинг барчаси сиёсий жараёнларга қизиқади,  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини яхши билади. Ишончим комилки, мазкур бошланғич партия ташкилоти партиямиз мақсад ва ғояларини кенг жамоатчилик орасига тарғиб қилиш баробарида, жойларда электоратимиз вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларни дарду ташвишларини  ўрганади ва депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда ечимини топади, одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлайди.     

Тадбирда кўпчиликнинг овози билан янги қуйи бўғиннинг ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган партия фаоли И. Мелиев БПТ раиси этиб сайланди.

Тадбир якунида партия сафига кирган бир гуруҳ йигит-қизларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шоҳруҳ АБДУСАМАТОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

БПТ билан ишлаш бўлими бош консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!