БПТ етакчилари сиёсий жиҳатдан етук бўлиши лозим

Ташрифлар: 227

Сана: 07.04.2017 10:47

Сиёсий партияларнинг аҳолига энг яқин бўлган бўғини бу – бошланғич партия ташкилотлари ҳисобланади. Уларнинг фаолиятини жонлантирмай туриб, партия ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларига эриша олмайди. Хўш, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларининг бошланғич ташкилотлари бугун қай даражада фаолият юритмоқда? Уларнинг олдидаги долзарб вазифалар нималардан иборат ва қандай масалалар уларнинг эътиборидан четда?

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашидаги таянч нуқталарда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида айни масалалар муҳокама этилмоқда, қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, уларга сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида бошланғич партия ташкилотларининг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 1227 та қуйи бўғин 31 минг 906 та аъзоларни бирлаштирган ҳолда электорат орасида кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бормоқда, – дейди O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Жасурбек Кадиров. – Айтиш жоиз, ҳозирга қадар мавжуд қуйи бўғинлардан 321 тасида ҳисобот-сайлов йиғилиши уюшқоқлик билан ўтказилди ва уларда 11 минг 924 нафар аъзолар иштироки қамраб олинди. Эътиборлиси, мазкур йиғилишларда жами 223 нафар БПТ раислари қайта, 98 нафари эса янгидан сайланди. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугун таянч нуқталарга сиёсий жиҳатдан билимдон, партия мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига тарғиб қилишга қодир раҳбарларга жуда катта эҳтиёж сезаяпмиз.

Шайхонтоҳур туманидаги “Ялпи геологик излаш ва тасвирлаш Давлат экспедицияси” ДУК қошида фаолият кўрсатаётган қуйи бўғинда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида БПТнинг ўтган йилдаги фаолияти, O‘zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, таянч нуқталар фаолиятини янада жонлантириш борасида асосли фикрлар билдирилди.

–Бошланғич партия ташкилотимиз 2016 йилда ташкил этилган, – дейди БПТ раиси Жамшид Авулов. – Шу қисқа давр ичида партия ўзининг ғоя ва мақсадларини аниқ йўналишлар бўйича белгилаб олганлигини, партиянинг эришаётган ютуқларини кўриб ҳамкасбларим орасида ҳам партия сафига қўшилишни, сиёсий жараёнларда бевосита иштирок этишни хоҳлайдиган  тарафдорларимиз сафи янада кенгайди. Ҳозирги кунда бошланғич ташкилотимиз сафида 10 дан ортиқ аъзоларимиз бор. Қуйи бўғин томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида аъзоларимиз сонини янада кенгайтиришга эришдик.

Йиғилишда шунингдек, 2017 – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга ошириладиган тадбирлар ва партиянинг маҳаллий Кенгаши депутатлик корпуси билан аҳоли манфаатларини хамкорликда ҳал қилишга қаратилган ишлар режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

Йиғилиш сўнггида бошланғич партия фаолияти қониқарли деб топилиб, жонкуярлиги билан бошқаларга намуна ва ўрнак бўла оладиган Жамшид Авулов  БПТ раислигига қайта сайланди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!