БПТ фаоллари учун масхус қўлланма чоп этилади

Ташрифлар: 167

Сана: 01.08.2017 11:12

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини кенг оммага айниқса электорат вакилларига тушунтириш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда.

Шу мазмундаги тадбир Нукус шаҳридаги “Нукус коллектор дренаж тармоқлари” қошидаги БПТда бўлиб ўтди. Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва шаҳар Кенгаши ходимлари, қуйи бўғин фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда асосан Президентимиз маърузаларидан келиб чиқиб, партиянинг олдида турган устувор вазифалар, бу борада қуйи бўғин ишларини янада жонлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни кучайтириш, айниқса электорат вакиллари бўлган тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда БПТларнинг ролини янада кучайтириш, “партия + бпт + депутат” тизими асосида қуйи бўғин ишларини янада жонлантиришда махсус ўқув-курслар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

—Айни пайтда биз партия фаоллари учун Президентимизнинг  видеоселектордаги ҳар бир фикрлари бизларга ва фаолиятимизга берилган ҳаққоний баҳо деб биламан, - дейди O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши БПТ консультанти Э.Бекимбетова. —Бундан хулоса чиқариб, ўз олдимиз қатор вазифаларни белгилаб олдик. Жумладан, бошланғич партия етакчилари учун масус ўқув қўлланма чиқаришни режалаштиряпмиз. Бу қуйи тизим фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, йиғилишда “қуйидан-юқорига” тамойили асосида БПТ билан депутатлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, айниқса халқнинг ичига кириб бориб, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан ишлашни йўлга қуйиш, уларнинг муаммо ва таклифларини кўриб чиқиш ва уни бартараф этишда масъулият билан ёндошиш кераклиги алоҳида қайд этилди.

                                                      Б.Танирбергенов,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!