“Бугунги кун ҳар бир партия аъзосидан ташаббус, амалий ишлар кутади”

Ташрифлар: 88

Сана: 28.02.2017 16:59

Андижон вилоятидаги O‘zLiDePнинг 16 та туман, шаҳар Кенгашлари ҳамда 589 та бошланғич партия ташилотларида мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросига бағишланган  ўқув-семинарлар бўлиб ўтди.

Тадбирларда мазкур Фармоннинг қабул қилиниши давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган кенг миқёсли ўзгаришларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини, Ҳаракатлар стратегиясига давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилгани O‘zLiDeP фаоллари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларига алоҳида масъулият юкланиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек,  O‘zLiDePнинг устувор вазифалари, унда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни ва ролига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, партия электорати орасида маънавий-маърифий ва ғоявий-мафкуравий ишларни янада кучайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, уларни аҳоли билан ишлаш механизмини жонлантириш, янги қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жойлардаги муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш каби масалалар долзарблиги эътироф этилди.

-Бугунги кун ҳар бир партия аъзосидан ташаббус, амалий ишлар кутади, - деди Булоқбоши туман Кенгашининг бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бош консультанти Мирзоҳид Парпиев. - Одамлар орасида юзага келаётган, аҳолини ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни ўрганиш, партиявий механизмлардан самарали фойдаланган ҳолда муаммоларни жойида ҳал этиш депутатлар, партия фаолларидан катта масъулиятни талаб қилади. Тадбирлар давомида партиянинг мақсад ва вазифалари ҳамда бугунги кунда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлардан келиб чиқиб, ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида партиянинг ўрни ва ролини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.       

Ўтказилган ўқув-семинарларида мана шу барча масалалар партия электорати, депутатлар, БПТ раислари, Кенгаш аъзолари томонидан чуқур ўрганилди ҳамда тахлил  қилинди.

Ўқув-семинарларида фаол иштирок этган иштирокчилар орасидан партия истиқболли кадрлар заҳираси шакллантирилди.

                               Маҳбубахон Исроилова,

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим маркази раҳбар ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!