Бугунги куннинг тадбиркор аёли

Ташрифлар: 103

Сана: 19.05.2017 14:58

“Оилани ҳам жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокат киритадиган, хонадонимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.”

И. Каримов.

Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бугун юртимиз хотин-қизлари ҳар жабҳада фаол, ташаббускор. Бугун улар халқ дардини ўз дарди деб билиб, оиласи, халқи, Она ватани учун фидокорона меҳнат қилмоқда. Айниқса, уларнинг барча соҳаларда меҳнат қилаётгани, раҳбарлик лавозимларида ҳам самарали фаолият юритаётгани, асосийси, Ватанимиз равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётгани эътирофга лойиқ.              

Қайд этиш керакки, бугун юртимизда иқтидорли, жонкуяр, изланувчан, ҳар ишда ўз меҳнати, куч ғайрати билан эришиб халқ орасида хурмат-эҳтиром қозонган фидойи инсонлар кўплаб топилади. O‘zLiDeP фаоли, “Шукурова Шоира Фаттаевна” деҳқон хўжалиги раҳбари Шоира Шукурова ҳам ана шундай маҳалладошлари ҳурматини қозонган, тиниб тинчимас, иқтидорли инсонлардан бири саналади.    

–2014 йилда ўз деҳқон хўжалигимизни ташкил этиб, Калифорния қизил чувалчангини кўпайтирдик. Сўнгра шу орқали биогумос органик ўғит ишлаб чиқариш ва ўғитдан фойдаланган ҳолда экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда хонаки гуллар етиштиришни йўлга қўйдик, – дейди Ш. Шукурова. –Даромадларимиз ёмон бўлмади, яхшигина фойда ҳам кўрдик. Лекин бу билан ҳаракатдан тўхтаганимиз йўқ, кўпроқ меҳнат, ҳаракат қилдик. Айни вақтда деҳқон хўжалигимизни кенгайтириш мақсадида банкдан 50 млн. сўм кредит олиб иссиқхона қуриш ва хонаки гулларни кўпайтириб гул дўкони очишни режалаштирганмиз.

Хуллас, Шоира опадек тиниб-тинчимас, меҳрибон ва тадбиркор хотин-қизларимиз ўзларининг ақл-фаросати, шижоати ва ишбилармонлиги билан оила, жамиятда соғлом муҳит яратишни мақсад қилган O‘zLiDePнинг фаол аъзосидан ибрат олса арзийди.                                                                                 

                                                                                                              М.Жўраева,

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!