Яна ишонч билдирилаяпти

Ташрифлар: 96

Сана: 16.03.2017 16:36

O`zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши таркибидаги бошланғич ташкилотларда  ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Мазкур жараёнда таянч нуқталарнинг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиняпти. Қуйи бўғин раислари ва уларнинг ўринбосарлари қайта ва янгитдан сайланмоқда. Шунингдек, муҳим тадбирларда 
2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси асосида O‘zLiDePнинг устувор вазифалари ва бунда таянч тузилмаларнинг роли хусусида атрофлича сўз юритилаяпти, иш режалари ишлаб чиқилаяпти.

Шаҳардаги 71 та БПТ 2100  нафар маслакдошни бирлаштирган. Уларнинг салкам 1300  нафари навқирон авлод вакилларидир.

– 2016 йилда  сафдошларимиз  сони  443  нафарга, бошланғич ташкилотлар   эса   11  тага кўпайди, – дейди партия шаҳар ташкилоти аппарати раҳбари Раҳим Файзиев. – Талай қуйи тузилмаларга ёшлар етакчилик қилишяпти. Вилоят марказидаги “Саломатлик маскани” хусусий шифохонасида ташкил этилган қуйи бўғин етакчиси Дилором Сатторова ҳам ёш, иқтидорли партиядошларимиздан. Бу ерда ўтказилган ҳисобот-сайловда кун тартибидаги барча масалалар муфассал кўриб чиқилди. Хусусан,  БПТнинг ўтган йилдаги фаолияти маъқулланди ва Д. Сатторова бир овоздан етакчиликка қайта сайланди.

Шу кунгача шаҳардаги қуйи тузилмаларнинг 25 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиб, аксариятининг раислари ўз вазифаларига қайта сайланди. Шаҳардаги  3, 4, 13, 18, 24 ва 26-маҳалла ва “Ширбудун” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудлари, шунингдек, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Бухоро шаҳар телекоммуникация боғламаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Бухоро шаҳар бўлими, вилоят Фермерлар кенгаши, “Халқ банки” ва “Агробанк”нинг вилоят филиалларида  фаолият юритаётган бошланғич ташкилотлар шулар жумласидандир.

Асхор ИСТАМОВ,

“ХХI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!