Замонавий билим ва юксак интелектуал салоҳиятга эга ёшлар – мамлакат келажаги

Ташрифлар: 64

Сана: 27.12.2016 14:46

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Ёш партия етакчилари – келажак кадрлари” лойиҳаси доирасида “Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт омили” мавзуида тадбири ўтказилди.

Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимизда олий таълим соҳасида туб  ислоҳотлар амалга оширилгани, бакалавр ва магистрлар тайёрлашнинг Европа тизимига ўтилгани, олий ўқув юртлари сони 2,5 баробар кўпайгани, уларда 260 минг нафардан зиёд талабалар 850 дан ортиқ йўналиш ва мутахассислик бўйича билим олаётгани таъкидланди.

– Бугун партия вилоят Кенгаши таркибида 16 минг 354 нафар аъзолар мавжуд  бўлиб, шундан 7 минг 952 нафарини ёшлар ташкил этади, – дейди O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири А.Ҳакимов. – Қувонарлиси, партиямиз томонидан ўтказиб келинаётган турли танловларда ўғил-қизларимиз  муносиб  иштирок этиб, юксак натижаларни кўлга киритмоқда. Шу боис бугунги танловда ҳам юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қодир, раҳбарлик қобилиятига эга ёшларни кашф этдик ва уларни партияга бўлган қизиқишини орттирдик. Фикримча, бу каби танловлар келгусида партия сафида ёшлар сонининг янада ошишига, уларни партияга жалб этиб, шу орқали партия сафини ёш кадрлар билан таъминлашда муҳим омил бўлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар, олий таълимда амалга оширилаётган ўзгаришлар, кадрлар салоҳияти,талим муассасаларда мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мезонлари ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир давомида мавзуларга оид тақдимот слайдлар ҳамда институт тарихига оид видео роликлар намойиш этилди.

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!