Чортоқликлар Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурини қўллаб-қувватламоқда

Ташрифлар: 4

Сана: 02.12.2016 18:01

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон  Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Икромхон Нажмиддиновнинг Чортоқ тумани сайловчилари  билан бўлган  учрашуви қизғин тусда ўтди.

Ишончли  вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди Дастурининг 5 та асосий йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қайд этилганидек, Наманган вилоятининг Чуст, Поп, Чортоқ, Наманган ва Тўрақўрғон туманлари, Наманган шаҳри, шунингдек, Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Бўстон, Ёшлик аҳоли пунктларида тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича йирик лойиҳалар бажарилиши назарда тутилган.

Дастурда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилиши илгари сурилган. Бу дастурда ушбу муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни юқори малакали педагог ва мутахассислар билан таъминлаш, фарзандларимизнинг маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилади.

 – Бугун жойларда бўлгани каби, бизнинг туманимизда ҳам сайловга тайёргарлик ишлари  қизғин давом этмоқда, – дейди меҳнат фахрийси Абдуллахон Ўринбоев. –Мен номзоднинг сайловолди дастури билан танишгач, дастурда белгиланган мақсадлар келгусида албатта, рўёбга чиқишига амин бўлдим.Сабаби, дастур халқчиллиги билан, унда эртанги кунимизнинг долзарб масалалари қамраб олинганлиги билан эътиборимизни тортди. Шунинг учун мен сайлов куни албатта шу номзод учун овоз бераман.  

Маълумот ўринида айтиш лозим, туманда 50 та сайлов участкалари бўлиб, уларда 118 мингдан ортиқ сайловчи овоз беради.Шундан 4800 нафардан ортиғини айнан ёшлар ташкил этиши қувонарли.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди Дастури хусусида сайловчиларга атрофлича маълумотлар берди ва барчани 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Наманган  вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!