Давлат мулкини хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларга барҳам берилмоқда

Ташрифлар: 112

Сана: 16.05.2017 15:22

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисда”ги Қонуни муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига O`zLiDePдан сайланган депутатлар, вилоят Кенгаши ходимлари, тадбиркорлар ҳамда партия фаоллари иштирок этган тадбирда ушбу ҳуқуқий ҳужжатдан келиб чиққан ҳолда хусусийлаштирилган давлат мулки объектларининг ҳозирги кундаги ҳолати бевосита давлат мулкини хусусийлаштиришда турли хил бюрократик тўсиқларга учраётган тадбиркорлик субъектлари кенг муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидланишича, жорий йил 1 январ ҳолатига кўра 13 та давлат активлари, жумладан, 8 та объектлар  “нол” харид қийматида савдоларда турган. Зомин туманидаги “Хуршида Бахром” МЧЖга тумандаги қурилиши тугалланмаган мактаб биноси ноль қийматда берилган, корхона 1,8 млрд сўм инвестиция киритиб аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаси ташкил этилиб, 30 та иш ўрин яратилган.

–Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятларни кўриб, кишини тадбиркор бўлгиси келади, – дейди халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фарход Одилов. – Нега десангиз, бу каби шароитлар, қулайликлар менимча, ҳеч қайси давлатда бўлмаса керак. Айниқса, бу масалага мамлакат  раҳбарининг ўзи алоҳида эътибор қаратаётгани, қайғураётгани  диққатга сазовор. Тадбиркорлик билан шуғулланаман, ҳам оилам, ҳам жамият ривожига ўз ҳиссамни қўшаман деган ҳар бир фуқаро учун “нол” харид қийматида берилаётган катта-катта объектларни айтмасак ҳам бўлади. Масалан, Пахтакор туманидаги “Ҳамзаева Хадича” корхонасига тумандаги собиқ супермаркет биноси ноль қийматида берилган эди. Айни чоғда корхонада 685,0 млн сўм инвестиция киритилиб, мебел ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Асосийси, аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаси ташкил этилиб,  30 та иш ўрни яратилган. Депутатлик гуруҳларимиз томонидан давлат мулкини хусусийлаштиришда турли хил бюрократик тўсиқларга учраётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳам таҳлил қинииб, масалани ечимини топишга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ҳа, бугун вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Хусусан, биргина Ғаллаорол туманидаги туман хокимлигига қарашли собиқ клуб биноси “Нозимабегим Насибаси” корхонасига ноль қийматида берилиб, корхонага 174 млн. сўм инвестиция киритилиши натижасида турли турдаги тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 20 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Бу ҳам халқни тадбиркор қилиш, одамларни бой қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун, албатта.

O`zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!