Депутат қабулида нима гап?

Ташрифлар: 146

Сана: 01.03.2017 16:34

Бугун халқ фаровонлиги, инсон манфаатларини таъминлаш кун тартибидаги асосий масалага айланди. Ҳаётий эҳтиёж ва муаммоларни бартараф этиш ортида ислоҳотлар самарадорлиги, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши тургани аён.

Шу нуқтаи назардан бугун ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилоти, жумладан, сиёсий партиялар ҳам фуқароларнинг ўзи танлаган соҳадан мамнун бўлиб ишлаши, уйига ҳам худди шу кайфиятда қайтиши, айниқса, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиши  учун зарур шароитларни яратишда ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги қишлоқ ва маҳаллаларга ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароити, муаммолари билан яқиндан танишиб, уларга ечим топишда кўмаклашмоқда. Ҳар бир муаммо туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳал қилинаётгани эса аҳолини давлат ташкилотлари ва раҳбарларига нисбатан ишонч янада ортмоқда.  

–Туманимизда ҳар ойнинг охирги чоршанба кунида аҳоли мурожаатларини қабул қиламиз, дилдан суҳбатлашамиз, – дейди O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Оқибатхон Жакбарова. – Масалан биргина шу ойнинг ўзида турли масалаларда аҳолидан 17 та мурожаат қабул қилиниб, уларга ижобий жавоб қайтаришга эришдим. Жумладан, тумандаги Балиқчи қишлоғи, Ўртақўрғон маҳалласида яшовчи Адҳамжон Мамажоновнинг бандлик масаласи бўйича қилган мурожаатини маҳалла фаоллари билан биргаликда ижобий ҳал этиб, унга тадбиркорлик йўналиши бўйича зарур кўрсатмалар бердик. Ҳозирда банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини бошлаш арафасида.

– Фарғона политехника университетини тамомлаганман, лекин ихтисослигим бўйича иш тополмадим, – дейди фуқаро А.Мамажонов. – Шу боис тадбиркорликни бошлаш истагида маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфидаги бўш турган эски консерва цеҳини ижарага олишда амалий ёрдам сўраб, туман кенгаши депутатларига мурожат қилдим. Депутатларимиз таклифимни кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиб беришди. Ҳозир  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, нафақат ўзимни, балки 3 нафар тенгқуримни ҳам бандлигига кўмаклашдим.

Ҳақиқатдан ҳам бугун одамларда интилиш, талабчанлик юқори. Ўз навбатида, сиёсий партияларга бўлган муносабат ҳам бирмунча ўзгарган. Халқимиз партиялардан, улардан кўрсатилган депутатлардан ҳаётий ташаббуслар, амалий ишларни кутишяпти. Бундай шароитда, ташаббус кўрсатмаган сиё­сий куч халқ ишончига сазовор бўлолмайди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!