Депутатлар халқ орасида бўлиб, аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Ташрифлар: 122

Сана: 10.05.2017 17:49

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб парламент аъзолари яна 10 кун давомида жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, ижобий ечим топмоқда.  Мулоқотлардан мақсад ҳам одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш, ечиш, яъни инсон манфаатини таъминлашдан иборат.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси  Клара Джумамуратова сайловчилар билан мулоқот қилиш, уларнинг мушкулини осон, оғирини енгил қилиш мақсадида Хива тумани аҳолиси билан учрашди.

Учрашув давомида депутат одамларнинг мамлакатимиз равнақи, халқ фаровонлигини янада ошириш билан боғлиқ фикр ва таклифларни ўрганиб, жойлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратди.

Дастлаб, Хива тумани чакана савдо қилиш мажмуасида бўлган депутат якка тартибдаги тадбиркорлар Шодликбек Махмудов, Муқаддас Абдиёзова ва Шаходат Жаббаровалар фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида дўконлардаги ўлчов мосламалари (тарози) “Ўзстандарт” агентлигидан текширувдан ўтганлиги ҳақида гувоҳномаси йўқлиги, айрим товарларни нархлари кўрсатилмагани, банк терминал ва назорат касса аппаратлари мавжуд бўлишига қарамасдан харид қилинаётган маҳсулотлар учун тўланаётган нақд пуллар учун касса чеки берилмаётгани аниқланди ва тадбиркорларга тегишли таклиф ва тафсиялар берилди.  

Бугунги кунда Хива туманида жами 138 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд.  Лекин мазкур уй-жойларда аҳоли учун барча шароитлар етарли даражада деб бўлмайди. Масалан, ичимлик суви тармоғидаги сув босими паст бўлганлиги учун “Дўстлик” ва “Бинокор” маҳалларидаги 4-5-қаватли уйларда айрим ҳолларда сув етиб бормайди. Учрашув давомида мазкур масалалар ҳам депутатнинг диққат марказида бўлди. 

–“Бинокор” маҳалласида 28 та 2 қаватли, 4 та 4 қаватли ва 4 та 5 қаватли  уй-жойлар мавжуд бўлиб, кўп йиллар мобайнида ширкат хўжалиги тузилмаганлиги сабабли ушбу уй-жойлар умуман қаровсиз ахволга келиб қолган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Клара Джумамуратова. – Мазкур биноларнинг кириш йўлакларида эшиклар йўқ, қувурлардан сув оқиши натижасида ертўлада чиқиндилар тўпланиб қолган. Шу билан бирга марказлашган иссиқлик тизими йўқлиги сабабли ҳар бир хонадонда газлаштириш стандартларига тўғри келмайдиган қўлбола иситиш мосламалари ўрнатилган. Бу нафақат давлатнинг газ таъминотидаги исрофгарчиликка олиб келади, балки ушбу хонадонларда яшовчи фуқаролар ҳаёти учун катта ҳавф ҳам тўғдириши мумкин.

Айни чоғда Хива туман электр таъминоти корхонасида жами 41603 та электр энергия истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 41603 нафар истеъмолчи шартномалар тузган.

Аҳоли билан учрашувлар жараёнида туман аҳолиси туман электр таъминоти бўлими томонидан истъемолчиларни огоҳлантирилмасдан тез-тез устидан арз қилиб, айрим вақтларда электр таъминотидан 12 соатгача узилишлар бўлаётгани аниқланди. Янги қурилган массивлар, жумладан, “Оқ ёп” қишлоғидаги Пахлавон Махмуд шаҳарчаси, “Саёт” қишлоғидаги “Гулланбоғ” маҳаллалари умуман электрлаштирилмагани таъкидланди.

Учрашувлар давомида депутат юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, аҳолини қийнаётган аксарият муаммоларни шу ернинг ўзида ижобий ҳал этди, одамларни оғирини енгил қилди, дарду-ташвишларига шерик бўлди.

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!