Депутатлар мавжуд муаммоларни ҳал этишда ташаббускор бўлишаётир

Ташрифлар: 45

Сана: 11.03.2017 14:08

Сенатор ва депутатлардан иборат гуруҳ вилоятнинг Жондор тумани аҳолиси билан учрашдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Шуҳрат Бафоев ҳамда Жамол Носиров мазкур учрашувларда фаол қатнашиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишда ташаббускор бўлишаётир. Улар 500 дан зиёд хонадонга, қишлоқ ва маҳаллаларга кириб, аҳоли билан жонли ва самимий мулоқот қилишди. Бунинг самараси ўлароқ туман ҳудудида ўз ечимини кутаётган масалалар юзага чиқаяпти. Эътиборлиси, мавжуд муаммоларнинг  кўпчилиги ўша жойнинг ўзида ҳал этилмоқда. Масалан, туман деҳқон бозорига туташ ҳудуддан  оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоғида тўпланиб қолган  ахлат ва чиқинди уюмлари туман марказидан чиқариб ташланди. Шунингдек, “Пўлатли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Латиф Жумаев мурожаатига асосан унга томорқа ери ажратиш, “Жондор” маҳалласидаги “Пахтаой” мактабгача таълим муассасаси филиали тарбияланувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги муаммолар  ўз ечимини топди. Бундан ташқари, асоссиз тарзда табиий газ қувуридан узиб қўйил­ган “Навработ” маҳалласида яшовчи Маъмура Неъматова хонадони  “зангори олов”га қайта уланди.

Фақат шугина эмас. Олиб борилган саъй­ҳаракатлар натижасида “Сомончук” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли очиқ дренажни тозалаш ишлари амалга оширилиб, ушбу ҳудудда зах сувлари кўтарилишининг олди олинди.

Бундан ташқари қисқа вақт давомида депутатлар ва сенаторлар томонидан ечимини кутиб қолган жами 100 га яқин масала бўйича тегишли маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Асхор ИСТАМОВ,

“ХХI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!