Депутатлар “Зоминтумангаз” филиалини хусусий операторликка ўтказиш масаласини муҳокама этишди

Ташрифлар: 213

Сана: 12.10.2017 12:21

Мамлакатимиз тараққиётининг беш устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясида аҳолини коммунал-маиший хизматлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилган.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан “Узтрансгаз” АЖ “Жиззахгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбари Бахтиёр Обруевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Зомин туманида истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газдан бўлган дебитор қарздорликни кескин камайтириш мақсадида барча шаҳар (туман) газ таъминоти филиалларида 5 та гуруҳ ташкил этилган.Ушбу гуруҳлар томонидан туман бўйича жами 578,6 млн сўм қарздорлик аниқланиб, тегишли тартибда ундирувга қаратилди. Ҳозирги кунда ҳам табиий газ истеъмолчиларини хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Йиғилиш якунлари бўйича муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Хуршид Тўраев,

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши 

депутатлик  гуруҳлари билан ишлаш сектори 

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!