Депутатлик фаолиятида замонавий воситалар

Сана: 07.03.2017 18:02

O‘zLiDePнинг 2017 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурида вакиллик органлари ва депутатларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва имкониятларини ошириш, демократик жамиятнинг муҳим таркибий қисми бўлган партиялараро рақобатни янада кучайтириш, ўз электорати ва сайловчилар манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишда O‘zLiDePнинг аҳамияти, масъулияти ва фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ҳам Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини  ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва партиянинг 2017 йилга мўлжалланган амалий ҳаракатлар комплекс Дастуридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.

–Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш, барча шарт-шароитларни яратиб бериш муҳим масала ҳисобланади, –  дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Ў.Раҳматов.– Шу маънода партия Ҳаракат дастурида тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан Бухоро вилоятининг Жондор, Когон туманларида тегишли туман “Электр тармоқлари” корхоналари раҳбарларининг хисоботини эшитиш, бу борада тегишли қарорлар қабул қилинишига эришиш, ҳамда ушбу қарор ижросини таъминлаш устидан қатъий назоратни амалга ошириш алоҳида вазифа сифатида белгилаб берилган. Мазкур ишларни амалга ошириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга ва энг асосийси аҳолининг фаровонлигини таъминлашга эришилади.

Шунингдек, йиғилишда бошланғич партия ташкилотлар билан ишлашнинг бир неча самарали усуллари муҳокама учун ўртага ташланди. Партия депутатлик гуруҳи вакиллари бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

–Нафақат жорий йилда балки кейинги фаолиятимизда ҳам халқ билан мунтазам мулоқот қилишни, жойлардага муаммоларни аниқлашда уларни ташаббускорликка чақиришини, фаолиятимиз юзасидан таклифларини ўрганиб, инобатга олган ҳолда ишимизни янада яхшилаб боришимиз лозим, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори мудири Руслан Загретдинов. – Бунда албатта қуйи бўғин ташкилотлари асосий восита ҳисобланади. Бу жараёнда керак бўлса, бошланғич партия ташкилоти фаолларини ишларидан узилмаган ҳолда ўқитишиимиз лозим. Қолаверса, жойларда аҳолининг партияга ва унинг депутатларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида йўлга қўйилган амалий ишлар тўғрисида видеороликлар, қисқа фильмлар яратиш лозим. Бу каби воситалар, тарғибот жараёнларида қўл келиши шубҳасиз.

Депутатларнинг қизғин мунозараларига бой бўлган йиғилишда кун тартибига қўйилган масалалар муҳокама қилиниб, партия фаоллари олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди.                

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

186