Экспортга лаёқатли субъектлар кўпаяди

Ташрифлар: 99

Сана: 26.10.2016 12:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон соҳа ривожий йўлидаги муҳим ҳуқуқий хужжат бўлди.

Фахриддин Юлдашев, Самарқанд вилоятидаги “Rustam Plastiks” корхонаси раҳбари:

— Ўзбекистон бугун жаҳон бозорига кийим-кечакдан тортиб озиқ-овқат маҳсулотларигача, қурилиш ашёларию автомобиль, мураккаб технологик маҳсулотларгача – деярли барча турдаги товарларни экспорт қилмоқда.

Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чет эл инвестицияларини тўғридан-тўғри жалб қилиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароит ва кенг имкониятлар яратишда мазкур фармон муҳим роль ўйнайди.

Айниқса, хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилганлиги биз тадбиркорлар фаолиятимизда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Корхонамиз 2003 йилда 4 нафар ишчи билан фақатгини бир турдаги полителин плиёнка маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан фаолиятини бошлаган эди. 2010 йилда Хитойдан замановий технологиялар олиб келингач товар айланмаси 500 млн. сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 2 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этмоқда. Келгусида бизларга берилаётган имкониятдн фойдаланган холда фаолиятимизни янада кенгайтириб, маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилиш ниятидамиз.

Муяссар Шайдуллаева, Сурхондарё вилоятидаги ёш тадбиркор:

–Бугун Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами кенг. Бундай имкониятларни, шароитларни бошқа давлатларда учратиш жуда мушкул. Мен ҳам давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибордан унумли фойдаланиб, халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келаяпман. Келгусида режаларимиз катта. Олинган даромад эвазига иш кўламимизни янада кенгайтириш, аҳолига сифатли ва арзон сабзавотларини етказиб беришдан иборат. Яқинда мамлакат раҳбари томонидан имзоланган янги Фармон эса бу борада ишларимизни янада тезлашиши ва самарали бўлишида муҳим омил бўлди.

Шунингдек, Фармон қоидаларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш учун бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Дастурда биз тадбиркорларни оғирини енгил қилиш мақсадида "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш доирасида комплекс тадбирлар мўлжалланган. Бундан ташқари Дастур тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади. Бу орқали тадбиркорларимизнинг ҳужжат ишларига сарфлайдиган вақтлари тежалиб, бор диққат эътиборлари ўз фаолиятини ривожлантиришга қаратилади.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!