Электр энергия билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди

Ташрифлар: 90

Сана: 02.03.2017 14:57

Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонасида Жиззах шаҳри аҳолисини электр энергиясига бўлган талабини талофатли узишларсиз етказиб бериш, ҳудуд аҳолиси ва ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида 2016 йил бошида тасдиқланган режага асосан 44.4 км 10/0.4 ҳаво тармоқлари ва 24 та трансформатор пунктлари тўлиқ таъмирланган. Шунингдек, 2016 йилда 190.7 км 10/0.4 кВт ҳаво тармоқлари ва 80 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу режа тўлиқ  амалга  оширилган.

Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидланди. 

Йиғилишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электр энергияси етказиб беришни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбари Д.Равшановнинг ҳисоботи тингланди.

– Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги 2661-сонли қарорига асосан манзилли дастур бўйича 2017 йилда Жиззах шаҳрида 3 дона трансформатор ўрнатиш, 10 кВтли ҳаво тармоқларини 4.9 км қисмини реконструкция килиш белгиланган, – дейди Дилмурод Равшанов. – Жиззах шаҳридаги 20 дона трансформатор пунктлари, 59.32 км ҳаво тармоқлари жорий йил давомида мукаммал таъмирлаш мўлжалланган ва 10 дона ўта юклама билан ишлаётган трансформаторлар юқори қувватлисига алмаштирилиши режалаштирилган. Айтиш жоиз, мазкур ҳаракатларни тўлиқ амалга оширсак, 2017 йилда аҳолининг электр энергиясига оид баъзи этирозларининг олдини олишга эришган бўламиз.

–Тўғри бугун мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишга кенг эътибор қаратилмоқда, – дейди Жиззах шахар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси F.Бекмуродов. – Лекин ҳозир барча юртдошларимизнинг ҳам муаммоси йўқ, ҳаётдан рози бўлиб яшаяпти деб айтолмаймиз. Сабаби, ҳозирда оддий халқ орасида муаммолар, тўсиқ ва ғовлар жуда кўп учрамоқда. Муаммоларнинг аксарияти бевосита электр таъминоти билан боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас, албатта. Шундай экан, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш борасидаги тўпланган тажрибага суянган ҳолда, энг аввало, аҳоли орасида юзага келаётган муаммоларга жиддий эътибор қаратиш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш зарур бўлади.

 

      Хуршид Тўраев,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши 

Депутатлик  гуруҳлари билан ишлаш сектори 

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!