Фаол, изланувчан

Ташрифлар: 19

Сана: 20.09.2016 11:59

20.09.2016 й.

     Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутатлигига O`zLiDePдан сайланган Робия Сафарованинг депутатлик фаолияти билан таниш бўлган киши унга шундай таъриф беради. Сабаби  у туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва касаначилик билан шуғулланувчи аёлларга кўмаклашишда доимо фаол бўлиб келаётир. Бу эса ҳудудда ишбилармонлар сафи тобора кенгайишига туртки бўлмоқда.

Унинг депутатлик назорати борасида амалга оширган ишлари натижаси ўлароқ яқинда  “Дилшод қурилиш транс” масъулияти чекланган жамияти томонидан 26-мактаб-интернат тўлиқ реконструкция қилинди. Бундан ташқари, “Universal grand technology” масъулияти чекланган жамияти негизида кичик тикувчилик корхонаси, “Зебинисо Юлдузхон” оилавий корхонаси,  “Роҳат малика мебель” хусусий корхонаси негизида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, “Рухшона Рухсора Умиджон” масъулияти чекланган жамияти  қошида  ошхона ташкил этилишида ҳам депутат аёлнинг ҳиссаси катта.

Депутат фуқароларнинг мурожаатига бефарқ эмас, албатта.  Ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг вақтида ўрганилиши самараси ўлароқ, 53 нафар коллеж битирувчиси тижорат банклари томонидан 510 миллион сўмлик кредит билан таъминланди. Уларнинг 7 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди. Ромитан агробизнес, педагогика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг 30 нафарига тижорат банклари томонидан 230 миллион сўмга яқин миқдорда кредит берилгани уларнинг боғдорчилик, чорвачилик, савдо-сотиқ, тикувчилик сингари йўналишлар бўйича ўз тадбиркорлик  фаолиятини бошлашда қўл келди.

“Миллий банк” нинг Ромитан туман бўлимидан коллеж битирувчилари – Ситора Истамова 26 миллион сўм,  Фаррух Ҳамроев эса 23 миллион сўмлик кредит олишиб, ҳудуд чорвачилигини ривожлантиришга  ҳисса қўшишмоқда.

Давр билан ҳамнафас фаолият юритаётган Робия Сафарова белгиланган қабул кунларида фуқароларни тинг­лаб, арз қилинган муаммолар бўйича тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига депутатлик сўрови юбормоқда.  Масалан, туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари А. Жабборов, ғазначилик бўлими бошлиғи Ў. Бобожонов ҳамда “Ягона дарча” маркази раҳбари А. Намозовга аҳолини иш билан таъминлаш, бюджет ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашиш масалалари битилган сўровлар ўз натижасини бермоқда.

Бугунги сайловчини қуруқ ҳисобот билан ишонтириб бўлмайди, – дейди  депутат. – Улар биздан фақат амалий натижа ва ташаббус кутади. Бундай масъулиятни англаган депутат ўз  олдига янги вазифаларни қўяди.

“ХХI asr”

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!