Фаол ва ташаббускор аъзолар

Ташрифлар: 14

Сана: 14.03.2017 12:20

таянч нуқталар фаолияти таъсирчанлигини таъминламоқда

Янгийўл туманидаги “Тадбиркор аёл” уюшмасида Мамлакат Ибрагимова етакчилигида фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.   

Йиғилишда бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш ва такомиллаштириш, қуйи бўғинлар сафига фаол, интилувчан, салоҳиятли кадрларни жалб қилиш, БПТ фаолиятини бугунги кун талабига мос равишда ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда таянч нуқталарнинг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва 2017 йилда БПТ олдида турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

– Бугунги кунда вилоятдаги 808 та бошланғич партия ташкилотидан 155 тасида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Даврон Камолиддинов. – Эътиборлиси, мазкур қуйи бўғинларда сиёсий жиҳатдан етук, партия мақсад ва ғояларини аҳоли орасига тарғиб қилишга қодир ёш етакчиларни сайладик. Бу йилги ҳисобот - сайловлар юқори савияда ўтказилаётгани партия ғоя ва мақсадларининг ҳаётга изчил татбиқ этилишида қуйи бўғинларнинг ҳам ўз ўрни борлиги, зиммасидаги масъулиятни теран англаётганлигини кўрсатади.

Шунингдек, йиғилишда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланиш жараёнида партия ғояларини халқ орасида тарғибот қилиш, тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг маънавий, маърифий билимларини мустаҳкамлаш борасида БПТ томонидан амалга оширилаётган самарали ишлар ҳақида сўз юритилди.

– Бугун 2 минг 944 нафар партия аъзолари 46 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият кўрсатмоқда, – дейди O’zLiDeP Янгийўл туман Кенгаши аппарат раҳбари С.Мирзаханов.  – Ҳозиргача 7 та БПТда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. Уларда асосий эътибор бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини тизимли ўрганиш, яхши фаолият олиб бораётган таянч нуқталар тажрибасини бошқаларга ўргатиш, фаолияти суст бўлган қуйи бўғинларга янги раислар сайлашга қаратилди. Чунончи, бошланғич партия ташкилоти партиянинг асосий бўғини бўлиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни партия Кенгаши ва партиядан сайланган депутлар ёрдамида ижобий ҳал этиши даркор.   

Дарҳақиқат, сиёсий партияларнинг кучи, тарғибот ишларининг таъсири бошланғич партия ташкилотлари фаолияти билан бевосита боғлиқ. Зотан, улар қанчалик мустаҳкам, ташаббускор бўлса партия ҳам шунча мустаҳкам бўлади,  партиянинг аҳоли орасидаги нуфузи янада ошади.

Ахрор Туйчиев,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти 

Кенгаши матбуот хизмати раҳбари 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!