Фаровон ҳаёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!

Ташрифлар: 91

Сана: 02.12.2016 12:48

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни бўлажак сайловда фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида “O‘zLiDeP электорати Президент сайловида” лойиҳаси доирасида “Фаровон ҳаёт сари!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон қахрамони Қ.Санақулов сўзга чиқиб, сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди.  

Таъкидланганидек, Навоий вилояти бой маданий ва тарихий ёдгорликлари билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Айниқса, Кармана шаҳри, Қосим шайх мақбараси, Работи Малик ёдгорлиги, Қизилқум бағридаги тош ўрмон, Сармишсойдаги тошга ўйилган қадимий расмлар – буларнинг барчаси вилоятнинг кўҳна тарихи ва маданиятидан далолат беради.

– Навоий вилоятида келгуси беш йилда 37 та тиббиёт муассасасида 96 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда, – дейди Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гнекологи Меҳри Алимова. – Бу рақамлар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида алоҳида белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, Дастурда Навоий вилоятида келгуси беш йилда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича 6 миллион 600 минг долларлик лойиҳалар амалга оширилиши илгари сурилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар, сўнгги йилларда вилоятда халқ фаровонлигини юксалтириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотларни фахр билан тилга олдилар ва ҳар бир юртимиз фуқаросини президентлик сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Н.САИМОВА,

 O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!