Гўзал ва бетакрор Ватанимиз гўшаларида байрам шукуҳи

Ташрифлар: 93

Сана: 29.08.2016 13:41

Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, улкан бунёдкорлик ишларига,  олиб борилаётган қатор тарғибот-ташвиқот ишларига гувоҳи бўласиз. Сабаби, республикамиз бўйлаб мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини кўтарингки руҳда ўтказиш ва нишонлаш борасидаги ишларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Айтиш жоизки, бу жараёнда O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ҳам барча туман (шаҳар) Кенгашларида, маҳаллаларда, корхона ва муассасаларда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Ташкил этилаётган амалий тадбирларнинг асосий мақсади Мустақиллик шодиёнасини “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида юксак даражада муносиб нишонлашдир.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Фермерлик ҳаракати – мустақиллик неъмати” мавзуида ташкил этилган тантанали байрам тадбири  Бекобод туманида бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини замон талаблари асосида ривожлантириш, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, фермерларнинг соҳага оид билим кўникмасини бойитиш аввало, фермер хўжаликлари самарадорлигини ошириш энг долзарб вазифалар сирасига киради. Чунончи, бугунги  фермер энди фақатгина  деҳқончилик билан чекланмай, балки замонавий қишлоқ инфратузилмасини яратувчиси, бунёдкори, маҳсулотларни қайта ишлаб чиқарувчи ва халқ фаровонлигини таъминловчи ўрта синфни ташкил этмоқда.

Тадбирда бугунги кунда Бекобод туманида 700 дан ортиқ фермер хўжаликлари мавжуд эканлиги, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш, худудларда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, фермер хўжаликларида янги интенсив ва маҳаллий боғ ҳамда янги токзорлар барпо этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан қишлоқ ҳўжалигини  жадал ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилаётганлиги таъкидланди.  

—Бизнинг фермер-хўжалигимиз кўп тармоқли бўлиб, пахта ва ғалла билан чекланиб қолмасдан турли йўналишларда фаолият олиб боряпмиз, - дейди  “Боқиева Назира” фермер хўжалиги раҳбари Н. Боқиева. — Дастлаб иш фаолиятимни 20 гектар ер олиб, 20 нафар ишчи билан иш бошлаган бўлсам, Феремерлик ҳаркатига қаратилаётгн эътибор ҳамда замонавий технологияларни олиб керишимиз натижасида бугун ер майдонимиз 84 гектарни ташкил этади, ишчиларимиз сони эса 50 нафардан ошди. Тадбирда билдирилган фикрларда келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, истиқлол нашидалари бизнинг меҳнатимизни юзага чиқарди, янги ғояларимиз, изланишларимиз ўз вақтида рағбатлантирилиб, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун янги шароитлар ҳозирланди. Бундай эътибор бизларни янада руҳлантиради, янги марраларни забт этишга ундайди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган туман ҳокими Ш.Хамраев истиқлолнинг туман аҳли ҳаётида тутган ўрни, мустақиллик йилларида олиб борилаётган бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари ҳамда ишбилармонлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятларни ҳаётий мисоллар орқали таъкидлаб ўтди. Жумладан,  биргина тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёшларнинг интелектуал салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар борасида тўхталиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида урғу берди.

Тадбирда шунингдек, юртимизда ҳукм сураётган осойишта ҳаёт, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, турли минтақа ва ҳудудларда хавф-хатар,  таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиш, юртимиз осойишталигини асраш барчамиз учун  ҳам қарз ҳам фарз экани таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида туманнинг истеъдодли санаъткорлари, ёшлари, иштирокидаги байрам концерти йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти  Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!