Халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ташрифлар: 11

Сана: 16.02.2017 15:33

Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида 2017-2021 йилларда туманни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишнинг ҳолати тўғрисида туман ҳокими Узоқ Худойқуловнинг  ҳисоботи  эшитилди.  

Қайд этилишича, бугун туманнинг 2017-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури 7 та асосий йўналишни ўз ичига қамраб олган бўлиб, дастур доирасида жами 2308 та лойиҳа ва объектларда 525,0 млрд 22 млн. сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳамда 9625 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Жалб этиладиган инвестицияларнинг 206,1 млрд сўми тижорат банкларининг кредит маблағлари, 14,1 млрд сўми хорижий инвестицияларни, 171,1 млрд сўми лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи, 97,8 млрд сўми марказлашган маблағлар ва 36,5 млрд. сўми маҳаллий бюджет ҳисобидан ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Хусусан,  озиқ-овқат саноатида 74 та, енгил саноатда 12 та, чарм-пойабзал саноатида 1 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида 148 та, фармацевтика йўналишида 1 та, Кимё ва электро-техника саноатида 7 та ҳамда бошқа йўналишларда 10 та лойиҳалар амалга оширилади.

–Дастурда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича 487 та лойиҳаларда 41 млрд. 665 сўмлик инвестициялар ва 2079 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, – дейди У. Худойқулов. – Жумладан, транспорт хизматлари йўналишида 23 та, молия хизматлари йўналишида 11 та, таълим хизматлари йўналишида 6 та, соғлиқни сақлаш хизматлари йўналишида 31 та, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари йўналишида 207 та, маиший хизматлари йўналишида 61 та ҳамда бошқа хизмат йўналишларида 116 та янги хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил этилади.

Йиғилишда шунингдек, туманда қишлоқ хўжалик тармоқларини янада ривожлантириш мақсадида 2017-2021 йилларда 3,2 млрд сўмлик мелиорация ишлари ҳамда 13,4 млрд сўмлик ирригация тизимларида ишлар олиб борилиши режалаштирилгани қайд этилди.

Фақат шугина эмас. Ушбу дастурда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида 106 та лойиҳаларда 71,2 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 4222 та янги иш ўринлари яратиш белгилаб олинди. Жумладан, асаларичилик йўналишида 35 та, боғдорчилик 423 та, чорвачилик йўналишида 170 та, паррандачилик йўналишида 13 та, балиқчилик йўналишида 28 та, қуёнчилик йўналишида 8 та, узумчилик йўналишида 232 та, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича 5 та ҳамда музлатгич ташкил этиш бўйича эса 31 та лойиҳалар амалга оширилади.

Хусусан, Дастур доирасида "Тагоб мевалари нур" МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,25 млрд сўмлик йилига 1300 тонна мева-сабзавотларни сақловчи совитиш омбори ташкил этиш каби лойиҳалар эса туманнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантиришга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!