Фаолиятимизда танқидга ўрин қолмаслиги керак

Ташрифлар: 20

Сана: 26.12.2016 16:27

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишидаги нутқида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ўқув - семинар ташкил этилди.

Тадбирда таъкиданганидек, қонунлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ ишлайдиган механизм яратиш жараёнида O’zLiDePнинг муносиб иштирок этиши давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган ушбу вазифанинг нечоғли самарали бажарилаётганини кўрсатувчи мезон бўлиб хизмат қилади. Ушбу вазифаларни самарали амалга оширишда партия  тузилмалари ва унинг депутатлик бирлашмалари олдида катта вазифалар турганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги амалий иштироки, қонунлар ва партия электорати манфаатларини ифода этадиган қонун ва қарор, дастурлар ижроси устидан депутатлик назоратини олиб бориш бўйича фаолияти принципиал жиҳатдан танқидий қайта кўриб чиқиш лозимлиги қайд қилинди.

—Бугунги йиғилишимизда жойлардаги депутатлик гуруҳларимиз олдидаги муҳим устувор вазифаларни ҳам белгилаб олдик, - дейди O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси Шавкат Сафарбоев. —Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, халқ депутатлари Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан амалдаги қонунлар, давлат дастурлари, ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назоратини олиб боришнинг таъсирчан усулларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Депутатлик назорат-таҳлил фаолияти, партия электоратини ўйлантираётган масалаларни ҳал этишга оид ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, энг муҳим масалаларни халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритиш борасидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг фаолиятини аниқ амалий натижага қаратиш керак. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизда танқидга ўрин қолмаслиги керак.

Шу билан бирга партия ҳаётига доир масаладан тортиб, то қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама этишгача бўлган барча жараёнларда бошланғич партия ташкилотидан то Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясигача бўлган барча партиявий органлар ва депутатларнинг амалий ҳамкорлиги ғоят муҳим аҳамият касб этиши ва бу борада шакллантирилган тизимни янада самаралироқ ишлашини таъминлашга эътибор қаратиш ҳамда партиянинг Аёллар, Ёшлар қаноти томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

 Тадбирда  кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда йил давомида партия фаолиятида фаол иштирок этган фаолларга ташкилотчиларнинг ташаккурномалари топширилди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!