Хоразмда янги фармон тарғибот тадбири ўтказилди

Сана: 21.10.2016

Хоразм вилоят Адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ҳамда Фармонда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишлаб давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда соҳа экспертлари Фармонда белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида дастур ишлаб чиқилаётгани айтиб ўтилди.

—Тўкин-сочинлик, фаровон жамият, бунёдкор келажак учун тадбиркорлар ўз фаолиятларини янада ривожлантиришда, янги ғоя ва режаларини рўёбга  чиқаришда Фармондан илхом олдилар, - дейди Арслон Қаландаров “Мини аккумулятор” МЧЖ раҳбари. —Фармон билан танишиб чиқиб, келгусида режалаштирган ишларим доирасини янада кенгайтиришга қарор қилдим. Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган янги дастгоҳларни ишга тушириб, 2016 йил 9 ой давомида 305 600 комплект акккумлятор моноблоклари ишлаб чиқиб, “Джизах аккумулятор заводи” Аж га етказиб берган бўлсак, келаси йили янги иш ўринларини яратиб, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз сони ва сифатини оширишни режалаштиряпмиз.

—Жорий йилнинг октябрь ойида барча туман ва шаҳар Кенгашларида махсус жадвал асосида мазкур Фармоннинг тарғиботи юзасидан давра сухбатилари ўтказилмоқда, - дейди партия вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Шаҳноза Яқубова. — Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ўтказилган тадбирларда тадбиркорлар томонидан Фармоннинг мазмун-моҳияти, тадбиркорларга қаратилган эътибор кўламининг ортиши бугунги кун иқтисодиёти таъминотинигина эмас, балки эртанги ёрқин келажак учун ҳам замин бўлиши алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида тадбиркорлар Фармон юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!