Москвадаги вазирликлараро маслаҳатлашувларга доир

Ташрифлар: 86

Сана: 17.03.2017 15:40

2017 йилнинг 13-15 март кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси инвентаризация ва икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти раҳбари ўринбосари Евгений Терехин бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

mfa.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!