Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида

Ташрифлар: 87

Сана: 19.12.2016 18:03

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонликўл туман Кенгаши томонидан “Наврўз” овул фуқаролар йиғини қошидаги бошланғич партия ташкилотида “Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  

Қайд этилгандик, бугун юртимизда мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилишини таъминлаш, ҳомиладор аёллар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, қиз болаларни, хусусан, бўлажак оналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва соғлом фарзандни вояга етказиш масаласига давлат сиёсати даражасида кенг эътибор қаратилган.

– Ҳар қандай ёшда ҳам она бўлишнинг ижобий ва салбий жиҳатлари кузатилади, – дейди Қонликўл тумани “Наврўз” ОФЙ қошидаги бошланғич ташкилот раиси Ж.Серкебаева. – Шу боис мазкур ҳолатларнинг олдини олиш борасида маҳалламизда ота-оналар ўртасида бир қатор тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораяпмиз. Айтиш жоиз, мазкур тадбирларда қиз болани барвақт турмушга бериш, эрта фарзанд кўриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги тушунтириб борилмоқда. 

– Мамлакатимизда 21-24 ёш оралиғи аёл кишининг турмуш қуриши учун энг муносиб давр ҳисобланади, – дейди Қонликўл туман қишлоқ врачлик пункти шифокори Н.Ўтениязова.– Чунки, бу даврда, инсон организми соғлом фарзандни дунёга келтириш учун ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлади. Афсуски, мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш борасида кенг чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамай, ҳали ҳануз турли салбий ҳолатлар учраётгани кишини ўйлантиради. O‘zLiDeP томонидан ўтказиб келинаётган мазкур тадбирлар эса юртимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодларни туғилиши, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишга хизмат қилиши табиий.  

Тадбирда соҳа вакиллари томонидан хотин-қизларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари бўйича кенгроқ тушунчалар берилди, уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.  

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!