Хотин-қизларнинг аграр соҳадаги иштирокини кенгайтириш йўлида

Ташрифлар: 18

Сана: 31.08.2016 12:17

31.08.2016 й.

     Қашқадарёда энг азиз, энг улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Фермер аёллар” лойиҳаси доирасида амалий-семинар ташкил этилди.  

Унда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, истиқлол йилларида хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, уларни аграр соҳага  жалб этиш, соҳага оид кўникмасини бойитиш мақсадида вилоятда амалга оширилаётган самарали ишлар хусусида сўз юритилди.

–Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини фермер хотин-қизларга етказиш, уларни тажрибасини оммалаштириш ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш энг долзарб вазифалардан саналади, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари З.Аминова. – Шу боисдан ҳозир фермер хўжаликлари фаолиятида учраётган долзарб масалаларни ҳал этиш ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш борасида ҳаракатлар кўлами янада кенгайди. Бу ўз навбатида, фермер аёлларнинг иш фаолиятини тизимли йўлга қўйиш баробарида, уларнинг аграр соҳадаги иштирокини муттасил таъминламоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугун Қашқадарё вилоятида 21 минг 780 та фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бўлса, шундан 350 дан ортиқ фермер хўжаликларида ёшлар, 450 дан ортиқ фермер хўжаликларида эса аёллар раҳбарлик қилиб келмоқда. Эътиборлиси, уларнинг 136 нафарини партия аъзолари ташкил этади.

Тадбир давомида шунингдек, иштирокчилар “Элдорбек-Аброржон Луқмонович”, “Тўраева Муқаддас узумзори” ва “Бахтиёр, Дилшод боғлари” фермер хўжаликларида яратилган кенг имкониятлар, шароит ва фермер хўжалиги фаолиятлари билан яқиндан танишди.

Амалий-семинар сўнггида фаол фермерларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!