Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки

Ташрифлар: 65

Сана: 26.11.2016 12:08

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг барча туманларида яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнларда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги ошириш мақсадида вилоятидаги тиббиёт бирлашмалари ҳамкорлигида “Оилам ва юртимда барқарор тинчлик, фаровонлик учун овоз бераман!” номли сайловолди тарғибот акцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида халқ фаровонлигини янада юксалтириш борасидаги устувор йўналиш ва вазифаларни аҳоли ўртасида кенг ва самарали тарғиб қилишга эътибор қаратилди.

Хусусан,  фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш, 162 та янги, ҳозирги вақтда четдан олиб келинаётган дори воситаларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва уларнинг умумий ҳажмини 2,5 баробар ошириш, давлат дорихона тармоқларида ҳаётий муҳим дори воситаларининг аниқ белгиланган нархларда сотилиши таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам хизмати, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини янада яхшилаш ҳамда хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш бўйича аниқ чоралар кўрилиши сайловолди дастурда қайд этилганлиги таъкидланди.

— Биз шифокорлар аллақачон бўлажак сайловга тайёрмиз, - дейди, Урганч туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Б.Файзуллаев. —Ўтказилаётган сайловолди тарғибот ва ташвиқот тадбирларида иштирок этиб, ўзимиз муносиб деб билган номзодни танладик ва бу танловимиз ўйлайманки, юртимиз истиқболини белгилашда алоҳида аҳамиятга эга. Барча касбдошларимни, яқинларимни ҳар бир соҳани комплекс ривожлантришга эътибор қаратаётган Шавкат Мирзиёев номзодини кўллашга чақираман.

—Сайловолди ташвиқот жараёнларида партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда, - дейди партия вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири М.Рахимова. —Сайловга тайёргарлик ишлари жараёнида олиб борилган амалий чора-тадбирлар натижасида ташаббускор ва фаол аёлларимиз сони сезиларли даражада ортди. Бу каби тадбирларимиз ва фаолиятимиз келгусида ҳам мана шундай қизғин руҳда ўтишига ва хотин-қизларимизни партия сафига янада кўпроқ жалб этишга ҳаракат қиламиз.

Вилоят бўйлаб ўтказилган сайловолди акцияси доирасида аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди. Унда жами 7 мингга яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Иштирокчиларда аниқланган касалликлар бўйича тиббиёт муассасаларида даволаниши тавсия этилиб, тегишли йўлланмалар берилди. 

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!