Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлида

Сана: 24.10.2016 16:10

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама  ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерлар ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиш ҳамда Фармонда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш каби қатор масалалар хусусида атрофлича фикр алмашилди.   

–Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш ҳамда хусусий сектор вакилларининг иш фаолиятини янада яхшилашда муҳим ҳуқуқий асос бўлди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Б.Артиков. –Чунки фармонда тадбиркорларнинг эркин самарали фаолият юритиши, ҳеч қанақа тўсиқларга учрамасликлари учун аниқ вазифалар белгилаб қўйилган. Айтиш жоиз, ушбу ҳужжатнинг ўз вақтида қабул қилиниши энг аввало, тадбиркорлик ва ишбиламонлик муҳитини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлади.  

Тадбир давомида хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

141