Илғор теримчилар ва фермерлар рағбатлантирилмоқда

Сана: 11.10.2017 15:24

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш авж паллага кирди. Йиғим-терим ишларида партиянинг самарали иштирокини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳамда партия Наманган вилоят Кенгаши мутасаддилари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, фидойи ҳашарчи-пахтакорлар билан учрашдилар.

Ана шундай тадбирлар Уйчи ва Норин туманларидаги бир қатор фермер хўжаликлари пахта далаларида хашарчи-теримчилар ва фермерлар иштирокида ташкил этилди. Мазкур учрашувларда жорий йил пахта терими мавсумида жонбозлик кўрсатган 30га яқин хашарчи-теримчиларга “Фидоий ҳашарчи”, "Ташаббускор отряд раҳбари", “Илғор теримчи” номинациялари бўйича ҳамда бир қатор фермерларга биринчи бўлиб пахта режасини бажаргани учун O‘zLiDePнинг Ташаккурномалари ва вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

128