Ишбилармон аёл ҳамиша олдинда

Ташрифлар: 202

Сана: 19.05.2017 15:11

Мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилиш партиянинг “Аёллар қаноти” олдида турган муҳим ижтимоий масалалардан биридир. “Ишбилармон аёл” лойиҳаси ҳам шу мақсадда ташкил этилган тадбирлардан бири, десак янглишмаймиз.

O‘zLiDePнинг Олтинкўл, Избоскан туманлари Кенгашларида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг қуйи босқичлари бўлиб ўтди.

–Бугунги кунда жамиятимиздаги бирорта аёл эътибордан четда қолмаган, – дейди O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгашининг “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоси Ў.Абдураҳмонова. – Аёллар бугун ўзларини қайси соҳада бўлмасин, имконият даражаларини қўрсата оладилар. “Ишбилармон аёл”, “Оилавий тадбиркорликдан –мустаҳкам оилага”,  “Соғлом оила – мустаҳкам оила” ва “Фермер аёллар“ лойиҳалари ҳам хотин-қизларнинг ўз имкониятларини, иқтидор ва ташаббусларини намоён қилишлари  учун дастуруламалдир.

Танловда 20 нафар ишбилармон хотин-қизлар ўз маҳсулотларини катта маҳорат билан намойиш қилди. “Муҳаммадамин орзу-муроди” фермер хўжалиги раҳбари Шохсанам Муталова иқтидори, фаолият кўлами кенглиги билан ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Избоскан туманида ташкил этилган “Ишбилармон аёл” танловнинг туман босқичида нуфузли ҳайъат аъзолари дастлаб иштирокчиларнинг кўргазмалари билан танишдилар.

–Танлов кўтарингки руҳда ўтди, – дейди партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари З. Ҳайдарова. – Избосканлик 15 нафар тадбиркор ва фермер аёллар ўз маҳоратларини намоён қилди. Улар орасидан  ёш тадбиркор Ойгул Тожиддинованинг маҳсулотлари катта эътибор қозонди ва у “Замонавий тадбиркор аёл портрети” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Бу каби танловлардан кўзланган асосий мақсад ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётида хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва ахамиятини ошириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратишдир.

Танловнинг қуйи босқичлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

Зилола Раҳмонова,

O‘zLiDeP Андижон вилояти

Кенгаши Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!