Ишончли вакил билан учрашувлар қизғин ўтмоқда

Ташрифлар: 28

Сана: 21.11.2016 18:01

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов Мингбулоқ тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар билан сайловчиларни таништирди. Хусусан, дастурда аҳоли бандлигини таъминлаш ва бу тизимни такомиллаштириш бўйича ишларни тизимли асосда давом эттирилиши, 2017 йилда Янги иш ўринлари ташкил этиш дастури доирасида 390 минг кишини доимий иш жойи билан, 200 минг кишини – қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилишда мавсумий ва вақтинчалик иш билан, 309 минг кишини – шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик ҳисобидан иш билан таъминлаш чоралари кўрилиши қайд этилганлгиини таъкидлаб ўтди.

–Учрашув давомида номзоднинг сайловолди дастури билан танишиб, тўғриси жудаям хурсанд бўлдим, – дейди тумандаги “Уюрчи” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Эркиной Раҳимова. – Нега десангиз, дастурда аҳоли манфаатларига қаратилган бир қатор вазифалар мужассам. Ҳудудни ободонлаштириш, тинчлик-осойишталикни барқарор сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилавий бизнесни ривожлантириш борасида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ваклоатини янада кенгайтириш, уларга имкон яратиш кўзда тутилганидан барча хурсанд.

Шунингдек, ишончли вакил дастурда белгилаб қўйилган ёшлар тарбияси, кексаларни эъзозлаш, она ва бола саломатлиги, соғлом турмуш тарзи тарғиботи каби масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазаларни билдирди.

Учрашувда сўзга чиққанлар 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!