Ишончли вакил Миробод тумани сайловчилари билан учрашди

Ташрифлар: 59

Сана: 02.12.2016 12:42

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Абдухаким Хаджибаев Миробод тумани сайловчилари билан учрашди.  

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Номзоднинг сайловолди дастурида Тошкент шаҳрида кичик бизнес корхоналари учун янги рағбатлантирувчи асослар яратилиши кўзда тутилиб, бу борада бундай корхоналарда мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш учун ходимларнинг йиллик сонини 120 тадан 240 нафаргача оширишга имкон берадиган Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши қайд этилган.

Шу билан бирга, дастурда Миробод туманида Миллий банк ва “Ўзфармсаноат” концерни томонидан “Нано Медик” корхонасида йилига 450 минг дона 9 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга.

–Ўзбекистонда ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш энг устувор вазифалар сирасига киради, – дейди O‘zLiDeP Миробод туман Кенгаши фаоли Жасур Ачилдиев. – Шу боис мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида мамлакатимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида давлатимиз томонидан изчил сиёсат юритилди. Партиямиздан Президентликка номзоднинг сайловолди дастури билан танишгач эса, бу борадаги ишлар келгусида изчил давом эттирилишига ишонч ҳосил қилдим. Нега десангиз, номзодимиз дастурида яқин 5 йил ичида шаҳарнинг ҳар бир туманида 20 тадан, жами 200 та кўп қаватли уй барпо этилиши энг муҳим вазифа этиб белгилаб қўйилган.                                                                                                                                                                                     

Тадбирда сўзга чиққанлар, номзоднинг сайловолди дастури комплекс аҳамиятга эгалиги, халқчиллиги, ҳаётий ғояларга бойлиги ва мавжуд муаммоларга аниқ ечимлар келтирилганлигини эътироф этдилар.

Учрашув сўнггида ишончли вакил барча сайловчиларни бўлажак сайловда O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!