Ижтимоий тармоқлар ва биз

Ташрифлар: 170

Сана: 15.02.2017 9:42

Ижтимоий тармоқларга тобе бўлиб, ақлдан озиш даражасига етган белградлик “Снежана” синдромининг “муаллифи”га айланган Снежана исмли қизнинг аянчли тақдири кўпчиликни огоҳликка чақиргани рост.

Нима деб ўйлайсиз, наркотик моддалари ва алкогол ичимликларига ружу қўйишдан хавфлироқ боғланиб қолишлик мавжудми? Йўқ, деб жавоб беришга шошилманг. Уларданда қолишмайдиган, бугунги кунда катта-ю кичикни ўзига маҳлиё этаётган компютер - интернетга  боғланиб қолиш, у орқали тарқаётган салбий ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳам бор. Бундай боғлиқликни ҳаётга, соғлиққа ва атрофдаги одамларга умуман таъсири йўқ, деб ўйлаш мумкин. Аслида ҳам шундайми?

O‘zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши томонидан “Ёшларда ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида ана шу масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда аксарият ёшлар бўш вақтини жаҳон тармоғида, хусусан, ижтимоий тармоқларда ўтказаётганлигини, ҳаттоки ўқув муассасаларида ҳам ёшларнинг ундан фойдаланаётганлиги, энг хавфли томони ижтимоий тармоқларда эртамиз эгаларнинг руҳиятига, тарбиясига, онгига салбий таъсир этувчи маданиятимиз, урф-одатларимизга зид бўлган турли гуруҳлар, саҳифаларнинг мавжудлиги ҳар биримизни огоҳ ва эътиборли бўлишга ундайди.

Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг интернетга, хусусан, ижтимоий тармоқларга  боғланиб қолишнинг салбий оқибатлари, у келтириб чиқарадиган турли касалликлар ҳақида ҳаётий мисоллар орқали батафсил тушунтиришди.

– Бугун ёшларимиз катта қизиқиш билан мазкур мавзудаги давра суҳбатлари, форумлар, семинар-тренинглар ташкил этиш борасида ташаббус билан чиқмоқда, – дейди O‘zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Хуршид Азимов. –Айниқса, бу борада партия “Ёшлар қаноти” фаоллари уюшқоқлик билан иш фаолиятини олиб бормоқда. Зотан, ёшларда ахборот хуружларига қарши иммунитетини ошириш, уларда юксак инсоний фазилатлар, ахборот олиш ва узатиш маданиятини шакллантиришни бугунги куннинг ўзи талаб этмоқда. Шу боис мазкур жараёнларда ёшларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва уларни турли зарарли ғоялардан асраб-авайлаш, бугун ҳар биримизнинг асосий бурчимизга айланмоқда.

Тадбир сўнггида интернетнинг салбий жиҳатлари ва оқибатлари, глобаллашув жараёнлари ва мафкуравий хуружлар: диний экстремизм, терроризм, ақидапарастликнинг жамият тараққиётига таъсири ҳақидаги слайд ҳамда “Тафаккур эҳтиёжи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!