Фармон тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади

Сана: 29.12.2016 10:51

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Унда О`zLiDeP вилоят Кенгаши вакиллари, вилоят Фермерлар Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Марказий банк вилоят Бош бошқармаси вакиллари ҳамда халқ депутатлари партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок  этди.

Таъкидланганидек, мазкур Фармон ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш, давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар билан ўзаро муносабатлардан тортиб тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жавобгарлигини эркинлаштириш каби тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатларини қамраб олган.

– Мазкур фармон сўнгги йилларда тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган, ўз кўлами ва мазмунига кўра энг муҳим норматив ҳужжатлардан бири ҳисобланади, – дейди Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Абдусами Мўминов. – Айни пайтда ушбу ҳуқуқий ҳужжат тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш ва иқтисодиётимизнинг янада жадаллик билан ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. Зотан, Фармонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан парламент назоратини янада кучайтириш борасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш каби вазифалар белгилаб қўйилган.

Тадбирда сўз олганлар, мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилингани  тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришда, уларни эркин фаолият юритишида ҳамда юртимиз равнақи йўлида ўз улушини қўшишида кенг замин яратишини таъкидлашди.

Тадбир сўнггида кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

О`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

O‘zLiDePнинг «facebook» даги расмий саҳифаси ва «telegram» даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

 

89