Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

Ташрифлар: 37

Сана: 11.01.2017 16:14

2016 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинган эди. Ушбу фармойишга кўра O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Ёшлар билан” ишлаш бўлими томонидан Деҳқонобод агро-саноат коллежи, Чироқчи транспорт коллежи, Муборак ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли тадбир ташкил этилди. Унда харбий хизматчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари, шоирлар ва иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

—Вилоятимизда мамлакатимиз Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги ҳамда Ватан химоячилари куни муносабати билан байрамолди ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўзининг маънавий-маърифий сабоғи ҳамда ёшларда юртга садоқат туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. —Тадбирларда иқтидорли ёшлар, шоиру-ижодкорлар томонидан Ватанга муҳаббатратни тараннум этувчи, тинчлик-осойишталик, мустақилликнинг қадрига етишга чорловчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлар ва ижод наъмуналари чин маънода ватанпарварлик туйғуларини янада ошириб, юксак ифтихор билан она Ватанни ҳимоя қилишга ундамоқда. Бу каби байрам тадбирлар вилоятимизнинг ҳар бир туманида кўтарингки руҳда ўтказилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, истиқлол йилларида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини юксалтиришда ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ўтган йиллар давомида, қатор олий ҳарбий таълим муассасалари фаолиятининг йўлга қўйилиши офицер ва кадрларга бўлган талаб, ҳамда эҳтиёжни қондириш баробарида уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш имкониятини ҳам бермоқда. Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган аскарларимизга яратилган имкониятлар, уларнинг назарий ҳамда амалий билимларни пухта ўзлаштириши, теҳник-тактик тайёргарлиги талаб даражада бўлиши, тил ўрганиши, стратегик жиҳатдан таҳлил қила олиш қобилиятининг ошиши, энг муҳими, хақиқий ватанпарвар инсонлар сифатида камолга етишида муҳим аҳамият касб этаяпти.

Ўтказилаётган тадбирларда бу каби жиҳатларга алоҳида урғу берилиши, ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ва интилишини янада оширишга хизмат қилади.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!