O`zLiDePнинг устувор вазифаларига бағишланди

Сана: 28.12.2016

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокамасига қаратилди.

Таъкидландики, мустақиллик йилларида Бош қомусимиз мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асоланган иқтисодиёт барпо этишнинг мустаҳкам пойдеворига айланиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилди.

–Дарҳақиқат, Асосий Қонунимиз истиқлол йилларида фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилди, мамлакатда сиёсий партияларнинг эркин фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратди ҳамда сайлов тизимининг тамойилларини мустаҳкамлаб қўйди, – дейди O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Алишер Шеров. – Асосийси, Бош қомусимиз яқиндагина мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўтказилиши ва якунларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топди. Давлатимиз раҳбари томонидан келаётган 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиши Конституциямизда белгилаб қўйилган инсон ва унинг манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқот қилиш, уларни дардини эшитиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилишда аҳамиятли иш бўлди.

Тадбирда  инсон манфаатларини ишончли таъминлаш жараёнида фаол иштирок этиш партия фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланиши кераклиги қайд этилди. 

Тадбир сўнггида партия фаоллари ва депутатлар томонидан кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!