Қашқадарёлик ишбилармонлар “Мулкдор оила”лойиҳасида

Ташрифлар: 48

Сана: 22.08.2016 17:18

Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш асосий омиллардан биридир.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан аҳолини тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқишини кучайтириш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, партия электорати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мулкдор оила” лойиҳасининг вилоят босқичи ташкил этилди.

Тадбирда ҳамкор ташкилотлардан “Марказий банк” вилоят Бош бошқармаси, вилоят Давлат Солиқ бошқармаси, Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, вилоят Фермерлар Кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, тадбиркорлик лойиҳаларининг банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида иштирокчиларга марказий банк ходимлари батафсил маълумотлар беришди.

Айтиш жоизки,  2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Мулкдор оила” лойиҳасининг Қашқадарё вилоят босқичида лойиҳа иштирокчиларининг жами бўлиб 1 млрд. 467 млн. 587 минг сўмлик бизнес-режалари ҳамкор банклар томонидан молиялаштирилган.

— Айни шу лойиҳа иштирокчилари молиялаштирилган манба ҳисобидан ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиб, шу кунга қадар жами 229 та янги иш ўринлари ташкил этишди, - дейди партия вилоят кенгашидаги тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири А.Пирназаров. — “Мулкдор оила-2016” лойиҳаси шахсий деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги билан ҳам ахамиятлидир. Сабаби, мазкур лойиҳа оилавий бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш баробарида, қишлоққа саноатни олиб кириш, илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, табиий ва муқобил энергия манбаларидан хусусий иш юритишда кенг фойдаланиш имконини беради.

Тадбир давомида ҳар бир иштирокчи ўз бизнес лойиҳаларини тақдимотини намойиш этди. Асосан, асаларичилик, чорвачилик, тикувчилик, паррандачилик, боғдорчилик, қандолатчилик, деҳқончилик, маиший хизмат ва иссиқхона ташкил этиш бўйича 40дан ортиқ бизнес режалар кўриб чиқилиб, тадбир якунида лойиҳа иштирокчиларига O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор банкларнинг сертификатлари топширилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!