Қашқадарёлик сайловчилар номзоднинг дастурини қўллаб-қувватламоқда

Ташрифлар: 151

Сана: 30.11.2016 9:48

Тадбиркорлар ва ишбилармон ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили Шаҳрисабз технология касб-ҳунар коллежи директори, сенатор Исомиддин Аброров Қашқадарё вилоятнинг Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор ва Касби тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашув аввалида, И.Аброров сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар билан таништирди.

Таъкидланганидек, номзоднинг сайловолди дастурида кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиш каби бир қатор эзгу мақсадлар ўз ифодасини топган.

И.Аброров номзоднинг сайловолди дастури ҳақида тўхталаркан, аввало, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, фарзандларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш борасида аниқ чоралар амалга оширилишини таъкидлади. Шу билан бирга, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, уларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларини янада кенгайишини қайд этди.

Учрашувларда сўзга чиққанлар, номзод дастурида белгилаб қўйилган  барча йўналишлар халқ фаровонлиги ва эл-юрт тинчлиги, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Савол-жавобларга бой кечган учрашувда И.Аброров жорий йилда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида барчани янгича тафаккур, фикрлаш ва ишлашни давр талабига айлантираётган Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!