Ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик шиоримиз

Ташрифлар: 8

Сана: 23.12.2016 17:54

Бугунги кунда O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши таркибидаги 102 та бошланғич партия ташкилоти тадбиркор, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, зиёлилар ва бошқа турли қатлам вакилларидан иборат 3528 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган.

Шайхонтоҳур туман Кенгаши томонидан БПТлар фаолиятини янада ривожлантириш, партия сафига яна янги аъзоларни қабул қилиш, янги БПТлар очиш мақсадида туман ҳудудида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу меҳнатларнинг самараси ўлароқ,  жорий йилнинг 22 декабрь куни туман ҳудудида жойлашган бир қатор ташкилотларда янги партия қуйи тузилмаси ташкил этилиб, гувоҳномалари  топширилди. 

Тадбиркорларнинг манфаатлари қонуний жиҳатдан ҳимоя қилиниши ва ҳар тарафлама қўллаб-қувватланиши бизларни янада руҳлантиради, - дейди “GANO-SHIFO” МЧЖ директори Лазиза Акбарова. —Партия томонидан тадбиркорларни ўйлантираётган масалаларнинг ўрганилиши ва уларни ҳал этишда яқиндан ёрдам берилиши аҳолини, айниқса, партия электорати ишончини янада мустаҳкамлайди. Шу боисдан ҳам мен ҳам O‘zLiDeP аъзолари сафига қўшилишга   қарор қилдим. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида қўл остимда меҳнат қилаётган 12 нафар ходим ҳам партия сафига кириш истагини билдиришди ва биз туман Кенгашига бошланғич партия ташкилоти очиш истаги билан чикдик.  Ишончим комилки, келгусида партиямиз сафида ишбилармонлар ва тадбиркорлар янада кўпайиб, партиямизнинг нуфузи бунданда юксалиб бораверади ва биз тадбиркорлар O‘zLiDeP ғояларини доимо қўллаб-қувватлаймиз!

Худди шу куни туманда фаолият юритаётган “Тадбиркор ва истеъмолчи” газетаси таҳририятида ҳам бошланғич партия ташкилоти очилиб, таҳририятнинг 8 нафар ходимига O`zLiDeP аъзоси гувоҳномаси топширилди.

Партиямиз нуфузи кундан-кун юксалиб бормоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси Элбек Шукуров. —Айниқса, ўтган йиллар олиб борилган кучли тарғибот ишлари , туманларда йўлга қўйилган амалий ишлар кўлами кенгайиб бораётганлиги ҳамда партия қуйи бўғинлари билан депутатлик корпусларининг яқиндан ҳамкорликда иш олиб  бориши партиямиз аъзоларининг сони ортишига замин бўлмоқда. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да ҳам ушбу фаолиятимизни янада жонлантириб, БПТлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, уларни ўйлантираётган масалаларни партиявий воситалар асосида ҳал этишга астойдил бел боғлаганмиз.

Иш фаолиятимиз ва қарашларимиз партия ғоялари билан ҳамоҳанглиги фаолиятимизни янада ривожлантиришда янги-янги ташаббусларга ундамоқда, — дейди таҳририят “Тадбиркор ва истеъмолчи” газетаси бош муҳаррири Ражабали Рўзибоев. —Бевосита мамалкатимиздаги тадбиркорлик фаолиятини ёритиб борувчи нашр сифатида келгусида партия билан ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда бир қатор ишларни амалга ошириш ниятидамиз. Ўзйлайманки, бизнинг бошланғич партия ташкилотимиз олдимизга қўйилган дастурий мақсад ва вазифаларни ҳаётга жорий этишда, партия ғояларини нашримиз ва жойларда ўтказиладиган катта тадбирларимиз орқали кенг тарғиб қилишда алоҳида ташаббус кўрсатиб, энг наъмунали БПТ эътирофига сазовор бўламиз.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!