Ҳар ойда 11 минг 101 та масала ўз ечимини топади(ми)

Ташрифлар: 139

Сана: 02.08.2017 15:06

Ҳар бир соҳада янгича ёндашув, янгича ғояларни амалиётга тадбиқ  этиш талаб этилаётган айни бир пайтда O‘zLiDeP электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш борасида ҳам бошланғич партия ташкилотларида янги ташаббуслар, сайловчиларимиз кутгандек халқона, смараси ва фойдаси катта бўлган янги ғоялар илгари сурилмоқда.

Тўғри, “таклифлар тараққиётга хизмат қилмаса, қоғозда қолиб кетса, нима кераги бор”, дерсиз. Аммо қуйи бўғин фаоллари ўз олдига қўйган мақсадларни амалда намоён этишга астойдил бел боғлаган. Бунинг натижаси ҳозирча ёмон эмас.

Мана масалан, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда туман, вилоят Кенгашлардаги сафдошларимиз саъйи-ҳаракати билан партиянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали келаётган мурожаатлар шу куннинг ўзида, айримлари нари борса икки-уч кун ичида ўз ечимини топяти.

Бундан муаммоси ҳал бўлган аҳоли ҳам, кимнингдир оғирини енгил қилишда оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшган партия фаоллари ҳам мамнун. Шу ўринда партиянинг “Биргаликда биз кучмиз” деган шиори ёдимизга тушади. Демак, ҳамма гап биргалашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилишдаю, фаоллик кўрсатишда экан.

Кун сайин ана шундай мурожаатлар кўлами кенгайиб бораётгани, уларни ҳал этишда қуйи бўғин фаоллигини ошириш долзарб вазифа эканлигини инобатга олиб, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари учун махсус ўқув ташкил этилди.

Унда тақдим этилиши режалаштирилган маълумотларни жойлардаги фаолларимизга етказиш мақсадида Тошкент шаҳар, вилоят ва туман Кенгашларидаги БПТлар билан ишловчи мутахассислар ҳамда ўндан ортиқ қуйи бўғин раислари ҳам таклиф этилди.

Дастлаб, иштирокчиларга БПТга ёки унинг раисига ҳудуддаги маълум бир ечимини кутаётган масала юзасидан тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартиби тўғисида батафсил маълумот берилиб, бу бўйича ишлаб чиқилган йўриқнома билан таништирилди.

Моҳира Камалова, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси БПТ аъзоси: — Оддий фуқаронинг мурожаати туман кенгашидаги депутатга етиб боргунча орада анча вақт ўтади. Фикримча, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш механизмини бир оз соддалаштириш керак. БПТ раисилари туман Кенгашидаги партия гуруҳларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ваколатидан унумли фойдаланса, мурожаатнинг ишончли қўлларга етиб бориши тезлашади.

Шунингдек, семинарда қонунлар лойиҳаси юзасидан O‘zLiDeP позицияси ва муносабатини белгилаб чиқиш, унинг муҳокамасини ташкил этиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясига тақдим этиш тартиби борасида ҳам тўлиқ тушунча берилди.

Адхамжон Хусейнов, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси БПТ аъзоси: —Назаримда, бошланғич партия ташкилоти самарали фаолият олиб бориш, тарғибот тадбирларини юксак савияда ташкил этишда уларга янада қулайлик яратиш учун БПТ фаолиятининг регламентини ишлаб чиқиш керак. Унда амалий тадбирларни ўтказиш, хусусан қуйи бўғин жойлашган ҳудуддаги муаммони жойига чиқиб ўрганиш масаласи ҳам киритилса, кўпроқ натижага эришиш мумкин. Бир хонага йиғилиб, тадбир доирасида масалалани муҳокама қилгандан кўра, унинг ечими устида изланиш яхши эмасми?

 Гувоҳи бўлганимиздек, фикрлар ҳилма ҳил. Таклифлар ҳам шунга яраша. Энг асосийси, сафдошларимиз ўз фаолиятига бефарқ эмас. Айниқса, бу жараёнга маҳаллий Кенгашлардаги депутатларни ҳам жалб қилиш фикри кўпчиликка маъқул келди.

Нодира Жумадиллаева, O‘zLiDeP Янгийўл туман Кенгаши БПТлари билан ишлаш бўйича консультант: —Тан олиш керак, аҳоли ўзи сайлаган маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг аксариятини танимайди. Бунда бизнинг ҳам айбимиз бор. Йўл қўйган мазкур камчиликларни бартараф этиш, аҳоли билан депутат ўртасидаги мулоқот узвийлигини таъминлаш учун ҳар чоракда маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз сайловчиларига, хусусан, БПТ раислари ва партия электоратига амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бериш тартибини жорий этсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Эркин, очиқ суҳбат тарзида ташкил этилган йиғилишда партия тизимидаги барча бошланғич партия ташкилотларини фаолликка чақирган ҳолда ҳар ойда ҳеч бўлмаганда биттадан муаммони ҳал этиш бўйича мурожаатнома тайёрлаб, уларга етказиш таклифи бир овоздан маъқулланди.

Айтилганидек, агар ҳар бир БПТ биттадан муаммони кўтариб чиқиб, уни ижобий ҳал этса, бир ойда 11 минг 101 та масала ўз еичмини топар экан. Хўш, бунга эриша оламизми? Бу ҳақида сайтимизда мунтазам эълон қилиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Сайёра Асранова,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

БПТ раиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!