Истиқболни белгиловчи ҳужжат

Ташрифлар: 80

Сана: 21.04.2017 18:06

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 17 минг 726 нафар O‘zLiDeP  аъзолари 761 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият кўрсатмоқда. Зотан, қуйи бўғин партиянинг асосий таянч бўғини ҳисобланиб, сиёсий партиянинг нуфузини янада ошириб боришда муҳим ўрин тутади.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ҳаракатлар стратегияси бошланғич партия ташкилотлари назарида” мавзуида семинар ўтказилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари ва БПТ вакиллари, партия   фаоллари ҳамда ОАВ иштирок этди.

– Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли, энг аввало, коллеж битирувчилари ва  уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор берилган, – дейди O‘zLiDeP ҳузуридаги “Сиёсий таълим” маркази мутахассиси Насиба Туремуратова. – Буларнинг барчаси мамлакатимизда ишсизлик даражасини қисқартиришда долзарб аҳамиятга эга масалалар ҳисобланади. Партиямиз дастурида ҳам бу борада бир қатор вазифалар белгиланган. Демак, бандликни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, коллеж битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш жараёнларида партия фаоллари қаторида бошланғич партия ташкилотлари ҳам ташаббускор бўлиши зарур.

Тадбирда сўз олганлар, Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб, унда илгари сурилган эзгу мақсад ва ғояларнинг бекаму кўст ижроси кўп жиҳатдан нафақат давлат идораларига, балки жамоат ташкилотларига ҳам боғлиқ эканини алоҳида таъкидлади.

 Тадбир якунида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган Ўзбекистонни янада ривожлантириш ва инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги амалий ишларда партия ва бошланғич партия ташкилотлари ҳам муносиб иштирок этиши қайд этилди. 

Фурқат Юсупов,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!