Янгича ишламай туриб, натижага эришиб бўлмайди

Ташрифлар: 217

Сана: 21.04.2017 18:23

Президентимизнинг Сайловолди дастурида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилиш борасида 2017–2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилгани қайд этилиб, уни амалга оширишда биринчи навбатда, юртдошларимиз, бутун халқимизнинг ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳиятига таянамиз, дея қайд этилган эди.

Бугунги кунда Президентимиз Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифалар жойларда кенг жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокама этилмоқда.

Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг маҳаллий кенгашларида ўтказилаётган махсус ўқув семинарлари Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган партия олдидаги муҳим вазифалар ижросига бағишланмоқда.

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгашида ўтказилган ўқув-семинарга жалб этилган партиянинг туман Кенгашларидаги фаоллар, Халқ депутатлари туман кенгашидаги партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари партиянинг туман Кенгаши иш фаолиятини янада ривожлантириш масаласида кенгашдилар.

Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида етакчилик мавқеини касб этиб бораётган O‘zLiDePнинг туман ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва нуфузи ҳам эътирофга арзирли. Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида O‘zLiDeP депутатлари кўпчилик (жами 14 ўрин ) ўринни банд этганлар. Бу партиянинг депутатлик гуруҳига алоҳида масъулият юклайдики, халқ ишончини қозонган партия депутатлари ишончни оқламоқ йўлида бор ғайратларини намоён этишлари, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этишлари лозимдир.

—200 мингдан зиёд аҳоли истиқомат  қилаётган туманимиз  иқтисодиёти  асосан аграр соҳага ихтисослашган, - дейди Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тоҳиржон Ғофуров. - Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда партия позициясидан келиб чиқиб, ҳудудда саноатни ривожлантириш бўйича ўз таклифларимизни беришимиз керак. Қолаверса, бизга берилган ваколат доирасида ҳудудни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва йўл қўйилаётган камчиликларни вақтида бартараф этиш, энг асосийси аҳолининг муаммоларини ҳал этишда ташаббусни ошириш лозим. Зеро, давр талаби даражасида ишламай туриб, натижага эришиб бўлмайди.

Қизғин мулоқот тарзида ўтган мазкур ўқув семинарда иштирок этган  O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши мафкуравий, ташвиқот-тарғибот бўлими мудири Рустамжон Ҳакимов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифалар  хусусида  семинар иштирокчиларига тушунчалар бераркан, партиянинг туман Кенгаши ишини ривожлантириш,  бунинг учун эса партиянинг қуйи бўғини-бошланғич партия ташкилотлари  ишини жонлантириш, БПТларнинг депутатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда партиянинг туман Кенгаши фаолиятини матбуотда кенг тарғиб этиш, ниҳоят, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда давлат вакиллик органларига бўладиган келгуси сайловларда муносиб иштирок этиш учун партиянинг туман Кенгашида салоҳиятли кадрлар заҳирасини шаллантириб бориш  масалаларига атрофлича тўхталди.

Семинар иштирокчилари Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб,  партиянинг туман Кенгаши ишини ривожлантириш борасида вазифалар белгилаб олдилар.

                                                                           Рустамжон Миразимов,

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

                                                                            Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!