Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури

Ташрифлар: 152

Сана: 31.03.2017 14:13

Гулистонда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқувчи партиявий вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, партиядан сайланган вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Президентимизнинг фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга ошириш, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия олдида турган вазифалар муҳокама қилинди. Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган мақсад-вазифалар, сиёсий партияларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, ваколатини кенгайтириш борасида белгилаб берилган муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. 

– Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш билан боғлиқ долзарб чора-тадбирлар ҳам қамраб олинган, – дейди халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори П.Аҳмаджонова. – Биз, халқ вакиллари мазкур ҳужжатда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни аҳолининг кенг қатламига етказиш, унинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш бўйича тизимли ишларни амалга оширишимиз зарур. Зеро, ушбу вазифалар ижроси мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ғояни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатларнинг ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди. 

ЎзА
 
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!