Ҳаракатлар стратегияси – ислоҳотларнинг янги босқичи

Ташрифлар: 112

Сана: 24.02.2017 17:36

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидаги асосий вазифалар давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари тубдан такомиллашишига замин яратиб, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади. Бу эса халқнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу боис бугун давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусан сиёсий партиялар томонидан ҳам аҳолининг мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатлари билан яқиндан таништириш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, муҳими, одамларни ҳаётдан рози қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

O‘zLiDeP Когон туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либералллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинганлиги таъкидланди.  

–Партия гуруҳи фаоллиги унга аъзо депутатларнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги билими, малакаси ҳамда ташаббускорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рўзигул Сидиқова. – Шу боисдан 2016 йил давомида партия туман Кенгаши депутатлик гуруҳлари томонидан аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш мақсадида 30 та депутлаик сўровлари  юборилди. Очиғини айтиш лозим, бугун депутатларнинг ваколати кенгайиб бораётган бўлса-да, афсуски, уларнинг барчаси ҳам бу имкониятлардан тўла фойдаланяпти, деб бўлмайди. Негаки, ҳозир аҳолини қийнаётган айрим масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда депутларнинг фаоллиги сезилмаяпти. Президентимиз томонидан имзоланган мазкур Фармон эса ҳар бир партия аъзосига, шу жумладан, биз депутлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Уларни бажариш учун  қатъият кўрсатиб, фидойи бўлиб меҳнат қилиш талаб этилади.

Тадбирда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, бошланғич партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда электорат вакилларининг қонуний манфаатини ҳимоя қилиш ва жойлардаги муаммолари ўрганиб, уларни ҳал қилишга қаратилган эътиборни янада кучайтиришга келишиб олинди.

                                       O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!