Ҳаракатлар стратегияси муҳим дастуриламал

Ташрифлар: 209

Сана: 10.03.2017 17:09

– Халқ билан очиқ мулоқот қилиш учун чекка қишлоқ ва туманларда бўлаяпмиз, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алмагул Байрыева. – Аҳолининг мурожатларини ўрганиш, жамоатчилик назорати, таълим, суд-ҳуқуқ тизими, ички ва асосий йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, умуман, қайси соҳада бўлмасин, ўзига яраша муаммолари мавжуд. Тўғри, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Аммо бу каби камчиликларга кўз юмиб кетаверсак, халқнинг давлат идоралари вакилларига бўлган ишончи қаерда қолади. Шунинг учун ҳам бу борада шошма-шошарликка йўл қўймаслик, аниқ стратегик мақсадларни белгилаб олиш жуда муҳим. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 февралдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини электорат вакиллари орасига тарғиб қилишга бағишланган тадбирда алоҳида таъкидланди.   

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишларнинг шарҳига ва ҳар бир йўналишдан келиб чиқиб партия депутатлик гуруҳлари, ҳудудий ташкилотлари ва партия фаоллари олдида турган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

– Ҳақиқатдан ҳам, бугун мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш, ҳуқуқий-демократик жамиятни шакллантириш жараёни жадал олиб борилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Амина Каландарова. – Бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратилди, жаҳондаги илғор тажрибалар асосида халқимиз менталитетига, миллий ва тарихий қадриятларимизга мос тегишли қонунлар ишлаб чиқилди. Бунинг баробарида юртдошларимизнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги, маданияти юксалмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида эса одамларнинг ўзи танлаган соҳадан мамнун бўлиб ишлаши, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиши учун зарур шароитларни яратиш каби устувор вазифалар белгилаб қўйилган.  

Дарҳақиқат, Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш, халқнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришини учун барча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилгани билан қувонарли.  

  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!